ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. “Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги Жаузжан провинциясидаги туманлардан бирини босиб олди. Бу ҳақда РИА Новости Tolo News телеканалига асосан хабар қилди.
“Маҳаллий амалдорлар кучли тўқнашувлардан сўнг Жаузжан провинциясининг Хам Ааб (Kham Aab) тумани “Толибон” назоратига ўтганлигини тасдиқлади”, - дейилган телеканал хабарида.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида кураш кетмоқда.
“Толибон” бундан аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган, энди эса йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида “ИШИД” террорчилик уюшмаси таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари терроризмга қарши қурашиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда операциялар ўтказишмоқда.