“Толибон” мақсади Тожикистонда “Ислом давлати”нинг кучайишига тўсқинлик қилиш - эксперт

Oбуна бўлиш
Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази (Россия) етакчи эксперти Андрей Серенко “Толибон” ҳаракатининг асосий мақсадлари ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, терроричилик ташкилоти сифатида Россияда тақиқланган “Толибон” ҳаракати Афғонистонда Тожикистон билан чегарадош бўлган қатор ҳудудларни назорат қилади.

“Толиблар афғон хавфсизлик кучлари томонидан муносиб қаршилик кўрсатилмаётганлигини кўришмоқда. Бу йили ташаббус тўлиқ уларнинг қўлида. “Толибон” ўзини вазият хўжайини сифатида ўзини ҳис этмоқда”, - деб таъкидлади Андрей Серенко Sputnik Тожикистонга. 

Кучли жанговар фаоликни намойиш қилиниши шуни кўрсатмоқдаки, толибларнинг мақсади – бутун Афғонистонда ҳокимиятни эгаллашдир.

Серенко фикрига кўра, Тожикистон фуқароларини ўққа тутилиши эса, “Толибон” - оддий террорчилик ташкилоти эканлигини тасдиқлади.  

Суҳбатни тўлиқ аудиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Серенко: талибы подтвердили свой статус террористов

 

Янгиликлар лентаси
0