Энди фуқаролар йиғини раиси уч йилга сайланади

В Сергели открыли новый гузар махалли "Софдил"
В Сергели открыли новый гузар махалли Софдил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.

Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет портал яратиш таклиф қилинди

Қонун билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотди.

Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар ўрнатилди.

Хусусан, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди.

Яна бир муҳим жиҳат, ушбу сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида, Қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгиланди.

Қонундаги муҳим ўзгаришлардан яна бири, бу фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг уч йилга сайланиши бўлди. Муқаддам улар икки ярим йилга сайланар эди.

Президент встретился с активистами махаллы - Sputnik Ўзбекистон
Президент Чилонзор туманидаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

Шу билан бирга, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкинлиги Қонунда акс этди.

Сайловларда фуқароларнинг вакиллари бўлиш учун ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиш кераклиги қайд этилди. 

Эндиликда бу вакилларнинг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак бўлади.

Муҳим ўзгаришлардан яна бири, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Илгари сайловлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали амалга оширилар эди.

Янгиликлар лентаси
0