Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет портал яратиш таклиф қилинди

© Startup StockphotosПользователь за работой
Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ягона интернет порталнинг яратилиши натижасида маълумотлар ва тавсияномаларни ташкилотлар ўзлари интернет орқали онлайн олиш имкониятига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Жамоавий мурожаатлар порталида инновациялар ва ахборот коммуникация технологиялар йўналишида маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет портал яратиш таклиф қилинди.

Газовый электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Электр, сув ва газ ҳисоботларини интернет орқали юбориш таклиф этилди

“Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали кўрсатиладиган хизматлар - маълумотномалар бериш, тавсияномалар бериш, маҳалла учун долзарб муаммоларни фуқаролар орасида муҳокама қилиш ва бошқа хизматлар кўрсатишда маълум қийинчиликлар мавжуд. Чунки ҳамманинг ҳам мажлисларда қатнашишга вақтлари йўқ. Шунингдек, маълумотномалар ва тавсияномалар олишда ортиқча вақт кетиши ва таъмагирлик ҳолатлари учраб туради. Шу сабабли республикамиздаги барча маҳалла йиғинлари учун ягона интерактив интернет платформа яратиш ва бунда ҳар бир маҳалла бу платформа-порталда ўз саҳифасини яратиш имконияти бўлиши лозим”, - дейилган мурожаатда.

Муаллифнинг фикрига кўра, бу платформа-сайтда маҳаллалар маълумотномаларни электрон тарзда кўрсатиши, эълонлар бериши, сайловлар ва интерактив муҳокамалар ўтказиши (мобил версияси орқали), маҳалла фуқаролари эса портал орқали ўз муаммоларини кўрсатишлари мумкин бўлар эди.

Бу платформа-порталнинг яна бир афзаллиги – маҳаллалар у орқали ўз эҳтиёжлари учун хайрия маблағ тўплаши ҳамда сарфланган маблағ тўғрисида ҳисоботларни кўрсатиш имкониятларига эга бўлар эди.

Таклиф ҳукуматга киритилиши учун ушбу мурожаат 5000 та овоз тўплаши керак. Ҳозирча бу таклифга 194 та овоз берилган. Овоз бериш якунланишига ҳали 83 кун бор.

Янгиликлар лентаси
0