Президент Чилонзор туманидаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент встретился с активистами махаллы
Президент встретился с активистами махаллы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ президент пойтахтда қуриладиган янги йўл ўтказгич, Tashkent City бизнес-маркази ва “Ҳумо Арена” муз саройи қурилиши ишлари билан танишганди.

ТОШКЕНТ, 1 июн – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев маҳалла ҳаёти билан танишди, фаоллар билан мулоқот қилди.

Президент Узбекистана осмотрел ход строительства ледового дворца - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳумо Арена" Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилади

Бу маҳаллада 9 кўп қаватли ва 864 ҳовли уйлар жойлашган. 5 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

“Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ мазкур маҳаллада ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Йўллар ва уй-жойлар таъмирланиб, ижтимоий объектлар барпо этилмоқда”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ президент пойтахтда қуриладиган янги йўл ўтказгич, Tashkent City бизнес-маркази ва “Ҳумо Арена” муз саройи қурилиши ишлари билан танишганди.

Янгиликлар лентаси
0