Тойлоқ ҳокими аёлини чет элга юбориб "уй бекаси" бўлиб ўтирган эркакларни танқид қилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСдача экзаменов в центре тестирования мигрантов
Сдача экзаменов в центре тестирования мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бугун хотин-қизларнинг хорижда ишлаши деган бало бошимизга соя соляптики, унинг ортидан қанча-қанча муаммолар, дилхираликлар келиб чиқмоқда Тоғни урса талқон қилгулик кучга эга нотавонлар хотини юборадиган пулга кўз тикиб ўтиришибди. Айтинг, уларнинг оиласи олдидаги бурчи, ор-номуси, ғурури қаерда қолди?! Наҳотки, бундай тубанлик бизга ярашса?!", - дейилади ҳоким мурожаатида

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров туман аҳолисига мурожаатида хорижда фаолият олиб бораётган мухоэжир-аёллар масаласини кўтарди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Гулсаной - Sputnik Ўзбекистон
Қўлида гўдак билан Москвада ночор қолган Гулсаной ватанга қайтяпти

Ҳокимнинг мурожаати "Халқ билан мулоқот" гуруҳида эълон қилинган.

Ҳоким ўз мурожаати аввалида бугунги кунда мамлакатда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида "халқ хўжалигининг барча жабҳаларида, иқтисодиётда, ички ва ташқи сиёсатда мисли кўрилмаган ҳаётбахш ислоҳотлар" амалга оширилаётганини қайд этган ва мазкур ўзгаришлар жараёнида фақатгина давлат ҳокимияти органлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари-ю ходимларигина эмас, барчамиз, шу жумладан, меҳнат фахрийлари, ҳожи ота, ҳожи оналар, кенг жамоатчилик, ҳатто, уй бекалари ҳам фаол иштирок этиб, унга муносиб ҳисса қўшишлари шарт, дея таъкидлаган.

Ҳоким ўз мурожаатида чет элларда ишлаётган аёллар масаласинини ҳам кўтарган.

"Бугун хотин-қизларнинг хорижда ишлаши деган бало бошимизга соя соляптики, унинг ортидан қанча-қанча муаммолар, дилхираликлар келиб чиқмоқда. Баъзи ориятсиз эркаклар аёлларини четга ишлашга жўнатиб, ўзлари уй "соҳибаси" бўлиб ўтиришибди. Тоғни урса талқон қилгулик кучга эга нотавонлар хотини юборадиган пулга кўз тикиб ўтиришибди. Айтинг, уларнинг оиласи олдидаги бурчи, ор-номуси, ғурури қаерда қолди?! Наҳотки, бундай тубанлик бизга ярашса?! Чет элда яшаб, ишлаб юрган опа-сингилларимиз, у ердаги енгил-елпи ҳаётга учиб, оиласидан, болаларидан воз кечиб кетиш ҳолатларини қандай изоҳлаймиз? Хонадоннинг фариштаси бўлишга муносиб оналаримизнинг бешикдаги эмизикли гўдагини ташлаб, бойлик излаб юриши фожиа эмасми? Бунинг натижасида оилавий ажримлар сони ортиб, хонадонлар бекасиз, фарзандлар қаровсиз қолмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида туманимизда эр-хотин ўртасидаги ажримлар сони 181 тага етган. Шунингдек, ҳозирги кунда 4650 нафар хотин-қизларимиз ишлаш мақсадидакетган бўлиб, шундан 1851 нафари Туркия давлатида, 1307 нафари Россия федерациясида, 230 нафари Исроилда, 195 нафари Корея мамлкатида, қолгани эса турли ўлкаларда ўзга юртларда сарсон-саргардон юришибди.

Гульсанай Маджидова с сыном - Sputnik Ўзбекистон
Қўлида гўдак билан Москвада ёлғиз қолган аёлга Қирғизистон фуқаролиги берилди

Ахир биз, саховати ва бағрикенглиги билан етти иқлимда довруғ қозонган буюк зотлар авлоди, битта майизни қирқ бўлиб еган аждодларнинг фарзандларимиз-ку! Йўқчилик, очарчилик даврида ҳам етимларни ба²рига олиб, бошини силаган, борига шукр, йўғига сабр қилган халқ зурёдлари эндиликда ўз боласидан юз ўгириб, норасидаларини тирик етим қилиб ташлаб кетмоқда.

Турли сабабларга кўра пароканда бўлган оила фарзандларининг келажагини ким ўйлайди? Пушти камаридан бўлган зурёдларига тўғри тарбия бериш у ёқда турсин, ҳатто уларнинг моддий таъминотини ўйламай, ризқини қияётган, алимент тўлашдан бош тортаётган кимсаларни қандай ота деб аташ мумкин?", - деб ёзилган ҳоким мурожаатида

Бобоназаров туман аҳолисини хулоса чиқаришга ва эзгу мақсад йўлида бирлашиб, юртда ҳукм сураётган осойишталикнинг қадрига етиб, бахтли яшаш учун яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирган.

Янгиликлар лентаси
0