Қўлида гўдак билан Москвада ёлғиз қолган аёлга Қирғизистон фуқаролиги берилди

© SputnikГульсанай Маджидова с сыном
Гульсанай Маджидова с сыном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу вазиятда, Қирғизистон раҳбарияти томонидан, барча расмиятчиликларни четга суриб қўйиб, Гулсанайга Қирғизистон фуқаролиги берилиши - бу ҳақиқий инсонпарварлик иши бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Москвада ёш боласи билан ёлғиз қолган ўзбекистонлик аёл Гулсаной Мажидова Қирғизистон фуқаролигини олади. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ушбу ҳақидаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон, Қирғизистон рўйхатга олиш қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Мелис Эржигитов хабарига асосан.  

Биз Гулсаной ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик. Sputnik Ўзбекистон ходимлари унга Ўзбекистон элчихонасидан керакли ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берган эди.

Аслида Гулсаной — Ўзбекистон фуқароси, унинг қўлида эски Ўзбекистон паспорти бор. Қонун нуқтаи назаридан у фақат Ўзбекистонга қайтиши мумкин, лекин Ўзбекистонда унинг уйи ҳам, борадиган жойи ҳам йўқ. Тақдир тақозоси билан унинг ота-онаси ва барча қариндошлари айни дамда Қирғизистонда яшайди. Гулсаной бўлса, эски ўзбек паспорти билан Қирғизистонга қайта олмайди.

Ушбу вазиятда, Қирғизистон раҳбарияти томонидан, барча расмиятчиликларни четга суриб қўйиб, Гулсанойга  Қирғизистон фуқаролиги берилиши — бу  ҳақиқий инсонпарварлик иши бўлди.  

Москвада, бир неча ойдан бери, қурувчилар вагончасида ёлғиз яшаб келган Гулсаной, ваниҳоят, ота-онаси олдига эсон-омон қайтиб боради, деб умид қилиб қоламиз.

Янгиликлар лентаси
0