ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Ядро физикаси илмий институти директори ўринбосари Содиқов Илҳом Исмоилович Ўзбекистонда АЭС қуришга нималар сабаб бўлгани ҳақида айтиб берди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Олим сўзларига қараганда, 2000 йилдан буён Ўзбекистон ЯИМи 2,5 бараварга ошди, лекин Республикада бирорта ҳам янги йирик энергетика объекти қурилмади.
1991 йилдан 2018 йилга қадар Республикада аҳоли сони ўсиши 65 %ни ташкил қилди, шу билан бирга одам бошига ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдори 75 %га камайиб кетди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий ҳисобда 14,4 ГВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан - 13 % гидро электр станцияларида, 1-2 % блок-станцияларда, аосий 85 % эса Иссиқлик электр станцияларида.
“Иссиқлик электр станциялари асосн газ, кўмир ва нефт маҳсулотлари ёрдамида ишлайди. Маълумки охирги йилларда дунё бозорида углеводородлар нархи доимий равишда ошиб бормоқда. Бу эса вақти келганда Ўзбекистонда энергетика кризисини келтириб чиқариши мумкин”, - дейди Содиқов.
Қуёш энергияси, шамол энергияси каби қайта тикланадиган электр энергияси манбааларидан фойдаланиш энергетикага бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондира олмайди. Бундай услублар маҳаллий даражада муаммони ҳал қилиши мумкин, лекин умумий муаммони ҳал қила олмайди.
Шу сабабдан Ўзбекистон олимлари ўтган асрнинг 80 йилларидан бошлаб республикада АЭС қуриш масаласини ўргана бошлаган эдилар.
Иккинчи маротаба ушбу масала 2001 йилда кенг муҳокама қилнган эди. Ушанда Тошкентдаги Ядро физикаси институтида 2 кунлик йирик семинар ташкил қилинган эди. Ушбу семинарда энергетика, сув хўжалиги соҳалари вакиллари, олимлар ҳамда Россия делегацияси ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш масласини муҳокама қилишган эди.
Лекин кейинчалик қўққисдан бизга Ўзбекистонда энергетиканинг ушбу йўналишини ривожлантиришни бутунлай таъқиқлаб қўйишди.
2016-2017 йилларда вазият тубдан ўзгарди – ушбу соҳада яна музокаралар яна тайёргарлик бошланди. Канада, Хитой ва Росатом томонидан тақдим этилган таклифлар ўрганиб чиқила бошланди.
2017 йилнинг сентябрь ойида Россия ва Росатом билан атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзоланди. Ушбу меморандумнинг муҳим бўлимларидан бири – Ўзбекистонда Россия намунасидаги АЭС қуриш эди.
Шунингдек, Россия билан АЭС қуриш, ундан фойдаланиш ва уни ядровий ёнилғи билан таъминлаш ҳақида келишиб олинган эди.