Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси сурати

© Sputnik / Дильшода РахматоваПроект АЭС в Узбекистане
Проект АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш тўғрисидаги қарор мамлакат аҳолисини барқарор нархлардаги электр энергияси билан таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Тошкент шаҳрида Росатом давлат корпорацияси ва Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (АЭХА) вакиллари ҳамкорлигида Ўзбекистон мутахассислари учун қўшма семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

 Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с премьер-министром Узбекистана А. Ариповым  - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасини маъқуллади

Тадбирда Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган биринчи АЭСнинг интерактив лойиҳаси намойиш қилинди.

Республикада биринчи атом электр станциясини қуриш қарори аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида, ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Хусусан, АЭС қурилиши келажакда Ўзбекистон аҳолисини барқарор нархдаги электр энергияси билан таъминлашга омил бўлади.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, самарадорлик ва хавфсизликка замонавий ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда, АЭС иши аҳолининг турмуш даражаси, иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, мамлакатнинг илмий, техник ва кадрлар салоҳиятини ўсишига сезиларли ҳисса қўшади.

Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида, 2018 йилнинг 7 сентябр куни Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасида Россия лойиҳаси бўйича АЭС қуришда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.

Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилиши Навоий ва Бухоро вилоятлари чегараси яқинидаги Тўдакўл сувомбори яқинида қурилади. 

Янгиликлар лентаси
0