Сурия, Украинадаги воқеалар, АҚШнинг Хитой ва ЕИ билан савдо уруши, Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритиш ортида, жаҳон иқтисодиётини доллардан холи қилиш ҳақидаги хабарлар кўринмай қолмоқда, деб ёзади Sputnik колумнисти Александр Рудковский.
Россия ВТБ директори Андрея Костина ҳамда Европа комиссияси раиси Жана-Клода Юнкера бирин кетин иқтисодни доллардан холи қилиш ва ўзаро ҳисоб китобларда миллий валюталардан фойдаланишга чақирувчи нутқлар сўзлашди.
Агар Россия ва Хитой бошлаган доллардан воз кечиш сиёсати Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланса – бу доллар учун жуда қақшатқич зарба бўлади. Европа Иттифоқи нафақат энг йирик саноат иттифоқи балким жаҳон технологик етакчисидир.
Нефт ва доллар
Нефтни – “қора олтин” деб аташлари бежиз эмас, чунки нефтсиз,одамзотнинг бугунги технологик ривожланиш даражасида, ҳеч бир иқтисод ривожлана олмайди. Хуллас, нефть ҳар бир давлат ривожланиши учун керак бўлган муҳим товар.
Нефтнинг қиймати доимо долларда белгиланади. Шунинг учун нефть сотиб олмоқчи бўлган давлат аввал доллар харид қилиши ёки ишлаб топиши керак.
Хўш агар нефть долларга эмас рубл, юан ёки еврода сотила бошласачи? Унда долларнинг қадри кескин тушиб кетиш эҳтимоли жуда катта. Айнан шу сабабга кўра бугун нефть бозорида долларнинг тақдири ҳал бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Нефть - доллар тизимининг пайдо бўлиши
Келинг, бир зумга 1967 йилга қайтайлик. АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ва қуролланган Исроил 6 кунлик уруш давомида араб давлатлари коалициясини енгиб, ўз ҳудудини 4 бараварга кенгайтириб олган эди.
Исроил араб давлатлари коалициясидан Шарқий Иерусалим, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи, Синай ярим ороли ва Голан тепаликларини тортиб олган эди. Бу албатта араб давлатларига ғурурига берилган қақшатқич зарба бўлди.
Бунга жавобан дунёнинг асосий нефт экспортчилари (араб давлатлари) 1973 йилда нефть нархини 70 %га оширишга ва АҚШга нисбатан нефть экспортига мутлақ эмбарга қўйиш ҳақида эълон қилишди. Дунёда нефть кризиси содир бўлди.
Лекин АҚШ ва унинг ҳамкорлари ҳам анойилардан эмас эди. Улар ушбу вазиятдан моҳирлик билан ўз фойдаларига ишлатишга муваффақ бўлишди. Дастлаб қўли узун америкаликлар жаҳон етакчи ОАВлари орқали Саудия Арабистони ва ОПЕКни “замбарак ўқига” тутишди. Улар арабларнинг ушбу қарорини бутун инсониятга қарши қаратилган жиноят, деб эълон қилишди.
Бироз вақт ўтиб, қудратли армияга эга бўлган АҚШ нефтга бой араб давлатлари раҳбарлари ҳамда ОПЕКка тўғридан-тўғри ултиматум қўйишди – бизнинг шартларимизга рози бўласан ёки ер билан яксон қиламиз деган,маънода.
АҚШ шартлари эса қуйидагилардан иборат эди: нефтни фақат доллар ҳисобига сотиш ва олинган даромаднинг бир қисмини АҚШнинг қимматли қоғозларига киритиш. Бунинг эвазига АҚШ Саудия Арабистонига ҳужум қилмаслик (!!!), ҳамда нефт конлари ва қирол оиласини ҳимоя қилишга ваъда берар эди.
Бундан сўнг эса АҚШ ва Англиянинг Форс Кўрфазидаги таъсири кескин кучайди. Улар араб давлатлари ҳамда ОПЕК раҳбарларини бирин-кетин “қўлга киритишга” муваффақ бўлишди. 1975 йилда ОПЕК нефтни фақат доллар эвазига сотишга рози бўлди. Яъни дунёнинг бир чеккасида қазиб олинган табиий бойлик, бутунлай бошқа мамлакат валютаси эвазига сотиладиган бўлди. Ана шундай қилиб, доллар жаҳон валютаси бўлиши учун мустаҳкам асос яратилди.
СССРнинг хатоси
СССРда 1975 йилда содир бўлган ушбу воқеага унча катта эътибор берилмади, лекин кейинчалик бу жаҳон тарихига улкан таъсир кўрсатди. Ўшанда жаҳонда етакчи мамлакатлардан бири бўлган СССР ноқулай иқтисодий шароитга тушиб қолган эди, лекин у буни ҳали билмасди.
Энди дунё мамлакатларига фақат доллар керак эди, жумладан СССРга ҳам. Доллар босиб чиқарувчи станок эгаси бўлган АҚШ ундан исталганча ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиши мумкин эди. Устига устак, нефтдан олинаётган даромаднинг бир қисми, Саудия Арабистони мажбурий сотиб олаётган облигациялар кўринишида, тўғри АҚШ ҳамёнига бориб тушар эди.
Агар ўшанда СССР бунинг оқибатларини тушуниб етганида, ва доллар экспансиясини чеклашга ҳаракат қилганида, тарихий вазият, балким, бутунлай бошқача ривожланар эди.
Хуллас, ушбу вазиятда АҚШ СССР раҳбариятидан керакли кишиларни пора эвазига сотиб олган деган тахмин ҳам йўқ эмас. Ахир СССР АҚШнинг 1969 йилда “ойга тушгани” ҳақидаги хабарнинг мутлақ ёлғонлигини била туриб, ҳеч нарса демаган-ку! Нима бўлганда ҳам ўшанда СССР капитализм иқтисодини муқаррар инқироздан асраб қолган эди.
Ва бунинг эвазига 1986 йилда СССР нефть нархининг кескин тушиб кетишига - баррелига 6 долларгача, дуч келади ва ўзи иқтисодий инқирозга учрайди. Буларнинг ҳаммаси жуда ғалати ҳолатда юз берди. 27 доллардан сотилаётган нефть, ҳеч қандай объектив сабабларсиз бир ярим йил йилда 6 долларга тушиб қолиши таажубли ҳол эди. Буни фақат сунъий равишда йирик нефть экспортчилари ва “доллар эгалари”нинг қўли билан амалга оширилии мумкин эди...
Шундан сўнг СССРда қайта қуриш бошланади, ундан кейин нима бўлгани эса ҳаммага маълум. Агар СССР 1975 йилда эса ўзини доллар экспансиядан ҳимоя қилганда, балким бундай бўлмасди...
АҚШ иқтисодининг муваффақият формуласи
Охирги 25 йилда АҚШ иқтисодиёти кескин ўзгарди десак хато бўлмайди. Бутун 20 аср давомида турли соҳаларда етакчи бўлган АҚШ, 1990 йиллардан бошлаб ишлаб чиқаришнинг кўплаб турларини чет эллрага олиб чиқа бошлади. Америкада бутунлай бушаб қолган шаҳарлар пайдо бўлди.
Бугунги кунда иқтисоднинг кўплаб соҳаларда АҚШнинг етакчилиги йўқолган десак хато бўлмайди. Лекин шунга қарамасдан долларнинг кучи ҳали ҳам зўр. Хўш, бу ниманинг эвазига?
АҚШ бутун дунё бўйлаб ўз манфаатларини авиаташувчилар ёрдамида ҳимоя қилмоқда. Улар куч эвазига бутун дунёга ўзлари истаган шартларни қўймоқда.
Айнан шунинг эвазига баъзи давлатлар ўзларида стабил иқтисодий вазиятни сақлаб қолиш учун миллиардлаб доллар эвазига АҚШ облигациялари ва қимматли қоғозларини, долларни сотиб олишмоқда. Ўз маблағларини долларда сақлашмоқда. Ҳеч нарса билан таъминланмаган оддий “қоғоз” долларлар ҳалигача одамларга керак.
Вазият ўзгармоқда
Бугунги кунда доллар ўтирган “тахт” аввалгидек мустаҳкам эмас. Нефт нархи нефт қазиб олаётган мамлакатлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Нью Йорк биржаси экспертлари ҳар куни дунёда нефт заҳиралари ошиб бораётгани ҳақидаги хабарлар асосида нефт нархини туширишга ҳаракат қилишади.
Ушбу маълумотни текширишнинг иложи йўқ, лекин нефт биржасида нарх белгилаш механизми шундай тузилган ва “эксперт”ларнинг ана шундай прогнозлари сабабли нефт нархи арзонлашади.
Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томондан эса, аслида эса АҚШнинг “якка ҳокимлиги” барчанинг жонига теккан. “Демократия” шиори остида АҚШ бошқа мамлакатларга нисбатан турли чеклов ва санкциялар киритишни, уларни жаримага тортишни ва ўз ички қонунларига бўй сунишга мажбур қилиши – уларнинг реал ҳаётдан узилиб қолганидан далолат беради ва душманларини кўпайтиради.
1989 йилда ана шундай санкциялар дастлаб Хитойга қарши киритилган эди. Ўшанда АҚШ ўз компанияларига Хитой билан муносабатларни тўхтатиш, барча халқаро кредит ташкилотларига Хитойга пул бермаслик ва уни изоляция қилишга ҳаракат қилган эди.
Эронга ҳам ядровий дастур борасида киритилган санкциялар 2012 йилдан бошлаб Ислом Республкасининг юан ва евро эвазига нефт сотишига олиб келган эди.
2014 йилда Россияга қарши ўтказилган босимлар оқибатида, Россия Хитой, Эрон ва Японияга Россия нефти учун иена ва юанда тўлашни таклиф қилди.Шундай қилиб Россия, Эрон ва Хитойдан иборат “учбурчак” нефт долларига қарши курашни бошлаган эди.
Доллардан қандай воз кечиш мумкин?
Бугунги кунда Хитой, Россия нефтнинг бир қисмини юанда сотишмоқда. 2018 йилда Хитой Осиё ҳудудида нефт доллари ўрнига “петроюан” ўлчов бирлигини киритди. Бу Осиё ҳудудида хом ашё учун киритилган биринчи “долларсиз эквивалент” бўлди.
Долларга қарши кураш доирасида Россия охирги 10 йил давомида ўзининг халқаро фондларида олтин миқдорини 8 дан 80 миллиард долларгача оширишга муваффақ бўлди. Шу билан бир вақтда Россия АҚШ облигацияларига бўлган омонатлари сонини кескин камайтириб бормоқда.
Бир неча вақтдан бери Туркия ҳам Россиядан ўрнак олиб худди шундай қилмоқда.
Яқинда Россия ВТБ директори Андрей Костин эълон қилган доллардан воз кечиш стратегияси ғарбий ОАВларда катта шов-шовларга сабаб бўлди.
Костин босқичма-босқич равишда қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатларда доллар ўрнига миллий валюталардан фойдаланишни назарда тутади.
Иккинчи босқичда эса хорижда жойлашган Россия корхоналарини Россия юрисдикциясига қайтариш режалаштирилган.
Учинчи босқичда эса Европа облигацияларини Россия фонд биржаларида жойлаштириш назарда тутилган.
Тўртинчи босқичда - фонд биржасида фаолият юритаётган барча иштирокчилар учун ягона тартиб қоида ўрнатиш белгиланган.
Буларнинг ҳаммаси фақат бир нарса учун: Россия ўз стратегик маҳсулоти – нефт савдосида доллардан воз кечишга қарор қилган.
Вазиятнинг қизиқ томони шундаки – Россиянинг ушбу интилишлари Европа Иттифоқида ҳам ўз аксини топмоқда. Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Еврпарламент олдида сўзлаган нутқининг асосий мазмуни – долларни дунёнинг асосий валютаси мақомидан маҳрум қилишдир.
Қўзғолон бошланди
Эсингизда бўлса, АҚШ сиёсатига кескин қаршилик кўрсатган ҳамда доллар ўрнига “олтин динор” киритиш ғоясини таклиф қилган Ливия етакчиси Муаммар Қаддафи,Саддам Ҳусайн, Слободан Милошевич ана шундай “демократия ўрнатиш” қурбони бўлишди. Украина президенти Виктор Янукович - зўрға қочиб қолган эди.
АҚШ, албатта, Россия ёки Хитой билан бундай йўл тута олмайди. Хитой дунёнинг энг йирик иқтисоди, Россия – энг кучли армияларидан бирига эга бўлган улкан кучлардир. Келажакда ушбу Иттифоққа Европа ҳам қўшилиш эҳтимоли бор. Бу эса дунёдаги кучлар балансини кескин ўзгартиради.
Бугунги кунда АҚШ 20дан ортиқ мамлакатлар билан иқтисодий кураш олиб бораётганини эсга олсак, долларга қарши курашга қўшилишга тайёр мамлакатлар сони янада кўпайиш эҳтимоли аниқ.
Англия ва АҚШ доллар яккаҳокимлигини сақлаб қолиш учун барча ишни қилишга тайёр. Улар 20 асрда турли мамлакатларга қарши яширин кураш олиб боришнинг кўплаб йўлларини билишиади “опиум урушлари”дан тортиб “рангли инқилобларгача”.
Шунингдек, АҚШ Саудия Арабистонини ҳам ўз йўлига юритиш эҳтимолдан холи эмас. Масалан 11 сентябрь “теракт” қурбонлари учун компенсация талаб қилиши мумкин.
Бугунги кунда АҚШ доллари дунёнинг 70 % ЯИМни ишлаб чиқарувчи мамлакатлар учун асосий валюта сифатида фойдаланилмоқда. Шунинг учун ҳам уни енгиш осон бўлмайди.
Лекин долларга қарши қўзғолон бошлангани аниқ. Унинг қандай натижа билан якунланиши курашчиларнинг ғайратига боғлиқ.
Ҳозирча келажакда дунё валютаси сифатида Евро ёки Юан кўпроқ тилга олинмоқда. Рубль ушбу вазифа учун ҳозирча мос келмайди, лекин Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида ягона валюта пайдо бўлса – балким мос келиши мумкин бўлар. Ҳозирча ушбу ғоя ҳатто муҳокама қилишдан ҳам йироқ, лекин келажакда нима бўлишини, ахир ҳеч ким билмайди.
Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.