ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Пекин Вашингтоннинг хитой молларига бож киритиш қарорини танқид остига олди, деб хабар қилди РИА Новости.
"АҚШ Бутунжаҳон савдо ташкилоти қоидаларини бузди ва бу билан иқтисодий тарихдаги энг йирик савдо урушини вужудга келтирди", — дейилади ХХР Тижорат вазирлиги баёнотида.
Шунингдек, Пекин, "зарбани биринчи бўлиб бермаслиги", аммо контрчоралар кўришга мажбур бўлиши ҳақида айтиб ўтилган.
Хитой Тижорат вазирлиги "БСТни айни ҳолат тўғрисида хабардор этишни" ва "дунёдаги барча мамлакатлар билан биргаликда кўптомонлама эркин савдо тизими ҳимоясини таъминлашни" режалаштирмоқда.
АҚШ ва ХХР савдо муносабатлари
Апрел ойи бошларида АҚШ 1,3 минг дона хитой моллари рўйхатини эълон қилди ва Хитой америка маҳсулотларига бўлган интеллектуал ҳуқуқни поймол этилгани муносабати билан ушбу товарларга импорт божларини киритишини эълон қилди.
Май ойида томонлар савдо урушини бошламасликни ва ўзаро божлар киритилишини тўхтатишга келишиб олдилар. Аммо кейинчалик савдо масалаларида бир қарорга келишга муваффақ бўлинмагани аён бўлиб қолди, Вашингтон яна янги бошлар киритиши ҳақида эълон қилди.
Июнь ойи ўрталарида АҚШ ХХРдан келадиган товарларга 25%лик божларни киритди. Бу Америкага кириб келадиган хитой импорт молларининг ўндан бир қисмини ташкил қилди. Янги божлар эса индустрия жиҳатдан аҳамиятли технологияларни ўзида мужассам этган, суммаси 50 миллиард доллар бўлган хитой молларига тегишли эди.
Хитой ўз навбатида АҚШдан импорт қилинадиган, умумий суммаси 50 миллиард доллар бўлган, 659 турдаги товарларга 25%лик бож эълон қилди. Божхона божи 6 июлдан қисман кучга киради.