Россия ҳукумати доллардан воз кечиш режасини тайёрламоқда - ОАВ

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу режа йирик холдинг компаниялари активларини Россия юрисдикциясига ўтказиш ҳамда экспорт-импорт операцияларида миллий валюталардан фойдаланишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Россия ҳукумати иқтисодни доллардан холи қилиш режасини тайёрламоқда, деб ёзмоқда Коммерсант The Bell нашрига асосан.

Манбаа хабарига кўра, ушбу лойиҳа ВТБ банки раҳбари Андрей Костин режаси асосида тайёрланмоқда ва у бир-икки ҳафта ичида бош вазир Дмитрий Медведев томонидан тасдиқланиши керак.

Янги лойиҳа доллар билан боғлиқ операциялар учун ҳеч қандай чеклов киритишни назарда тутмаган ҳолда бошқа миллий валюталар билан ҳисоб-китоб қилиш учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Лойиҳа муҳокамасида ВТБ ҳамда бошқа йирик экспортчи банклар иштирок этмоқда. Қайд этилишига кўра, Ҳукуматнинг асосий мақсади – бизнес учун ҳеч қандай йўқотишсизларсиз бошқа миллий валюталарда ҳисоб китоб қилиш учун имкониятлар яратишдир.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда доллар курси нега ошмоқда? - Марказий банк изоҳи

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ВТБ раҳбари Андрей Костин иқтисодни доллардан холи қилиш режасини таклиф қилган эди. Хусусан у, энг йирик Россия холдинг компаниялари активларини Россия юрисдикциясига ўтказиш ҳамда экспорт-импорт операцияларида миллий валюталардан фойдаланишни таклиф қилган эди. Ушбу ғоя Россия Иқтисодиёт вазири Максим Орешкин ҳамда молия вазири ўринбосари Алексей Моисеев томонидан тасдиқланган эди.

Кейинчалик, эса ушбу лойиҳани умумий кўринишда Россия президенти Владимир Путин ҳам тасдиқланган эди. Костин айтишига қараганда иқтисодни доллардан холи қилишга камида 5 йил  вақт кетади.

Янгиликлар лентаси
0