Божхона “ташмачилар”га нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Табылды КадырбековГраница
Граница  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхона қўмитаси “Ғишткўприк” постида жисмоний шахслар оқимининг кескин ўсиши, ёлланган “ташмачилар”га нисбатан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида жисмоний шахслар оқимининг кескин ўсиши сабаблари ҳақида маълумот берди.

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Божхона қўмитаси Тошкент аэропортида тасвирга олинган видеолавҳа бўйича муносабат билдирди

Президентнинг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар айрим турдаги товарларни истисно қилган ҳолда, Давлат чегарасидаги автомобиль йўли ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни бож тўловларини тўламасдан олиб киришлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

ДБҚ маълум қилишича, айрим фуқаролар, “тадбиркорлар” божхона тўловларидан қочиб, берилган имтиёздан тижорат мақсадида фойдаланишга уриниш ҳолатлари ортиб борди.

“Айрим фуқаролар товарларни ташиб беришни ўзига касб қилиб, бир кунда 7-8 мартагача чегарани кесиб ўтишгача боришди.  Бу республикамиз ички бозорига сифати кафолатланмаган товарлар кириб келиши ортидан, нафақат мамлакатимиз иқтисодий манфаатлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатлари, балки юртдошларимиз саломатлигини ҳам маълум бир даражада хавф остига қўя бошлади”, - дейилган божхона қўмитаси хабарида.

Шу сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланди.

Қарор қабул қилингач, товарлар олиб ўтиш ҳажми кескин камайди. Шу боисдан “тадбиркор”лар товар олиб ўтиш мақсадида бошқа фуқароларни жалб этиш, соддароқ айтганда маълум бир ҳақ эвазига уларни ёллаш йўлига ўтишди.

Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, бир кунда “Ғишткўприк” чегара божхона постини кесиб ўтаётган шахсларнинг сони қарийб 40 000 нафарга етди ва уларнинг аксариятини ана шу ёлланган “ташмачилар” ташкил этмоқда ҳамда божхона органлари томонидан ана шундай шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Бундай вазиятда, “Ғишткўприк”  постида кексалар, аёллар, имконияти чекланган шахслар, ёш болали ота-оналар, ҳомиладор аёллар ҳамда ортиқча товарлари бўлмаган жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида улар учун алоҳида ўтиш йўлаги жорий қилинди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорликнинг тобора ривожланаётганлиги, виза ва чегара бўйича келишувга эришилгани, аҳоли учун чегарадан ўтиш соддалаштирилгани, республиканинг бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий алоқалари ривожланиши натижасида товар айланмаси ҳажми ҳам кескин ортиб бормоқда.

Шунингдек, қўшни давлат фуқароларининг Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ҳаракатланиши ҳам божхона постларида тирбандликларни юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мутлақо янгича божхона назорати тизими жорий этилади

Шу сабабли, “Ғишткўприк” чегара ўтказиш пунктининг ўтказиш имкониятларини янада кенгайтириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йил декабрь ойида бу ўтказиш пунктида қўшимча бино ва иншоотларнинг фойдаланишига топширилиши натижасида фуқароларни ўтказиш қобилияти 2 баробарга ортиши кутилмоқда.

Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибда кўздан кечирмаслик сифати кафолатланмаган ҳамда контрабанда товарларини кириб келишига шароит яратиб, республиканинг иқтисодий хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади.

Шу боис, мамлакат иқтисодий манфаатларини таъминлаш, хусусан яширин импортнинг таъсиридан ҳимоялаш мақсадида айни пайтда чегара-божхона постларидаги ноқулай вазиятни бартараф этиш бўйича божхона қўмитаси томонидан тегишли ишлар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0