Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

© Sputnik / Рамиз БахтияровМуратжон Азимов - Председатель ГТК
Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро аэропортларда яшил ва қизил йўлаклар, валюта соҳасидаги ўзгаришлар жорий этилиб, бир қатор божхона тартиб таомиллари соддалаштирилди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Куни кеча Халқаро пресс клубда “Божхона: ислоҳотларнинг янги даврдаги муҳим вазифалари” мавзусида сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Новая форма таможни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аэропортларида божхоначилар погонсиз форма кийишади

Сессияда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари қатнашди.  

Сессия бошида Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори Муроджон Азимов тадбиркорлар учун жорий этилган қулайликлар ҳақида батафсил ахборот берди.

“Божхона соҳасида президентимиз томонидан алоҳида эътиборлари туфайли туб ўзгаришлар рўй берди. Агар эътибор берадиган бўлсак, 2017 йил 22 декабрда президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги мурожаатномасида божхона соҳасидаги тартиб таомиллари мураккаблиги, божхона режимлари кўплиги, юкларни қайта-қайта расмийлаштириш жараёни бўлаётганлиги, божхона органларида хавфдан огоҳ этиш тизими йўлга қўйилмаганлиги - бу тадбиркорларимизнинг ривожланишига, уларнинг вақти, маблағини ортиқча сарфланаётганлиги танқид остига олиб, бизнинг олдимизга қатор вазифалар қўйган эдилар”, - деб таъкидлади божхона қўмита раиси.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура солиқ ва божхона органлари фаолияти устидан назоратни кучайтиради

Муроджон Азимов сўзларига кўра, бу борада божхона тартиб таомиллари ўзгартирилди, президентнинг 2018 йил 22 апрелдаги давлат божхона органлари тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги тарихий фармонлари эълон қилинди.

2018 йилдан бошлаб халқаро аэропортларда яшил ва қизил йўлаклар жорий этилди. Бу Ўзбекистон фуқаролари ва хориждан келаётган туристлар божхонада эркин ва қисқа муддатда ҳаракатланиш имкониятини яратди.

“Шахсан юртбошимиз топшириғи билан валюта соҳасида ҳам ўзгаришлар бўлди. Йўловчиларимиз 2000 АҚШ долларига миқдордаги чет эл валютаси декларация тўлдирмасдан олиб чиқиб кетиш ваколатига эга бўлдилар. Қолаверса, декларацияда кўрсатиб, эквиваленти 5000 АҚШ долларига тенг бўлган чет эл валютасини олиб чиқиб кетиш ваколатига ҳам эга бўлдилар. Олдинлари бундай нарсалар йўқ бўлган, фуқароларимизнинг қанчадан-қанча шикоятларига сабаб бўларди. Бундан ташқари 2018 йил 1 июлидан бошлаб божхона органлари айрим божхона билан боғлиқ тартиб тамойиллари рухсатнома берар эди. Мана шундай рухсатномалар беришнинг 10 таси бекор қилинди. Бу албатта ҳар бири тадбиркорларимиз манфаатига хизмат қилади”, - деди Муроджон Азимов.

Сотрудник перевозит почтовые отправления - Sputnik Ўзбекистон
Энди қиймати 100 доллардан ортиқ бўлган почта жўнатмалари учун бож тўланади

Шунингдек, божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўконлари лицензиялари чекланмаган муддатга берилиши ҳам эълон қилинди.

“Олдин ТИФ қатнашчилари божхона брокералари мурожаат қилишар эди. Юк декларацияси билан, декларант деган тушунчалар бор эди. Агар халқ тилида гапирадиган бўлсак, улар орқали божхона ходимлари инспекторларига чиқишар эди. Энди ҳеч кимга сир эмас, кўпчилик билади, декларантлар божхона, юк эгаси билан божхоначилар ўртасида “ўртакаш” бўлиб қолган десак бўлади. Мана шу нарсани президент қарори билан бекор қилинди. Энди ТИФ иштирокчиси ўзининг уйидан туриб ҳам, офис, ишхонадан туриб ҳам юк декларациясини электрон тарзда интернет орқали божхонага юбориши мумкин. Бу нарсалар ҳаммаси соддалаштирилди”, - деб таъкидлади қўмита раиси.  

Давлат божхона қўмитаси раиси сўзларига кўра, чет элга кўргазмалар олиб чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар рухсатнома, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, божхонадан ўткар, жуда кўп ҳужжат керак бўлар эди. Ҳозирги кунда эса 5000 долларгача миқдорда бўлган кўргазма учун ўзининг тадбиркорлик фаолияти реклама қилиш учун олиб чиқадиган тадбиркорларга соддалаштирилди.

“Божхона идораларда ҳам экспортга амалий ёрдам телеграмм – канали ишга тушди. Унга ҳозирги кунда 3 мингга яқин тадбиркорлар аъзо. Ҳар бир савол-жавоб алоҳида божхона идорасига мурожаат этмасдан ёки телефон қилмасдан телеграммга ёзса, ҳар бир вилоят бошқармаларида божхона назоратини ташкил этиш бўлималари доимий онлайн режимида кузатиб боришади ва ўз вақтида жавоб беришади”, - деб қўшимча қилди Муроджон Азимов.

Янгиликлар лентаси
0