Божхона қўмитаси Тошкент аэропортида тасвирга олинган видеолавҳа бўйича муносабат билдирди

Oбуна бўлиш
Божхоначиларга эътироз билдирган фуқароларнинг 29 нафари ҳаво йўллари орқали кўп маротаба ҳаракатланувчи йўловчиларни ташкил қилган. Хусусан, 2018 йил ўтган 8 ойида улар Туркияга 9 маротабадан 32 маротабагача бориб келишган.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси Тошкент аэропортида тасвирга олиниб, тарқатилган видеолавҳа бўйича муносабат билдирди.

Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

Хабарда айтилишича, 2018 йил 9 сентябрь куни соат 01:10 да “Тошкент” халқаро аэропорти умумий учиб келиш залида “Истамбул-Тошкент” рейси билан учиб келган йўловчилар багажларини қабул қилиб, божхона назоратидан ўта бошлаганлар. Бу жараёнда бир қатор йўловчиларда божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча товарлар аниқланиб, божхона кўриги далолатномалари расмийлаштирилган.

Йўловчиларга тегишли юкларнинг расмийлаштирилаётганини кўрган айрим йўловчилар эса багажларини қабул қилиб олганларидан сўнг божхона назоратидан ўтишни пайсалга солишган ва залдаги багаж ленталари атрофида тўпланиб олишган.

“Аммо, ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзлари кутган натижага эриша олишмагач, йўловчилар божхона ходимларининг қонуний талабларига риоя қилмай, тартибсизликлар келтириб чиқариш ва вазиятни кескинлаштириш йўли билан бўлса-да, юкларини божхона назоратисиз олиб чиқишга уринишлар содир этишган ва ушбу ҳолатни ўзлари тасвирга ҳам олишган”, - дейилган божхона қўмитаси хабарида.

ДБҚ маълум қилишича, “Тошкент-Аэро” божхона комплекси раҳбарияти ва мутасадди ходимларининг йўловчилар билан олиб борган тушунтириш ишларидан сўнг учиб келиш залида тартиб ўрнатилган ва йўловчилар бирма-бир божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада, тижорат мақсадида товарлар олиб келган шахсларга нисбатан 29 та божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилиб, божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча жами 1174,7 кг оғирликдаги турли хил кийим кечаклар ва 225 гр. заргарлик буюмлари далолатнома тузилиб, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун вақтинча сақловга олинган.

Мисол учун, шу куни “Истамбул-Тошкент” рейси билан учиб келган фуқаро М.М. ўзи билан белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 84 дона шим, 970 дона аёллар рўмоллари, 12 дона болалар свитери ҳамда 62,5 грамм заргарлик буюмларини  божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда Ўзбекистонга олиб киришга уринган.

Ушбу воқеада амалдаги тартибларга буйсунмай, божхона ходимларига асоссиз эътироз билдирган фуқароларнинг 29 нафари ҳаво йўллари орқали кўп маротаба ҳаракатланувчи йўловчиларни ташкил қилган. Хусусан, 2018 йилнинг ўтган 8 ойи давомида улар Туркияга 9 маротабадан 32 маротабагача бориб келишган.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишларини қўзғатди

“Амалдаги тартибларга кўра, халқаро аэропортлар орқали кириб келаётган жисмоний шахслар 2000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришлари мумкин. Лекин, бу исталган товарни исталган миқдорда олиб кириш мумкинлигини англатмайди.

Чунки, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарлар учун тегишли божхона тўловлари ундирилади”, - дейилган божхона қўмитаси хабарида.

Божхона қўмитаси хабарида қайд этилишича, ҳаво йўллари орқали кўп маротаба ҳаракатланган бу йўловчилар тижорат мақсадида олиб келган товарлари учун божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида асоссиз равишда божхона ходимларига эътироз билдиришган.

Янгиликлар лентаси
0