Ўзбекистонда деҳқон бозорлари хусусий бошқарувга ўтиши мумкин

© Министерство юстицииДехканский рынок в Ташкенте
Дехканский рынок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТТЗ массивидаги “Наврўз” дехқон бозори Ўзбекистонда илк маротаба тадбиркорлик субъектига ишончли бошқарувга берилди.

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ўзбекистонда илк маротаба бозор тадбиркорлик субъектига ишончли бошқарувга берилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Многоярусная парковка - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда парковкалар юридик шахсларга ижарага берилади

Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида маҳаллий бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш тажриба сифатида синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу тажриба доирасида Президент девони бошчилигида ҳамда Адлия вазирлиги ходимларининг ҳуқуқий ёрдамида М.Улуғбек тумани ТТЗ массивидаги “Наврўз” дехқон бозори илк маротаба тадбиркорлик субъектига Ишончли бошқарувга берилди.

Ишончли бошқарув ўзи нима?

Бу – давлат мулки бўлган бозор тадбиркор томонидан, мустақил равишда, эркин иқтисодий қонунилар асосида ҳамда давлат органларининг таъсиридан ҳоли равишда бошқаришдир.

Самолёт Ан-2 на аэродроме Сергели - Sputnik Ўзбекистон
Сергели аэродроми ҳудуди Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди

Ўзбекистон деҳқон бозорларида  олиб борилган чуқур ўрганишлар, таққослаш ҳамда тахлиллар натижасида республикадиги аксарият бозорлари иқтисодий аянчли аҳволда эканлиги маълум бўлди.

Ўзбекистонда Давлат улуши бўлган жами 491 та бозор ва савдо комплекслари мавжуд. Жорий йил биринчи ярим йиллик якунига кўра уларнинг бюджет, жисмоний ва юридик шахслар олдидаги қарздорлиги 80 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.

Биргина Мирзо Улуғбек туманидаги “Наврўз дехқон бозори”нинг бюджет ва бошқа тўловлар      олдидаги қарздорлиги 1,860 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ушбу қарздорлик натижасида бозорнинг ҳисоб рақамига банд солинганлиги сабабли, бозор бир неча йиллар давомида ривожланмай келмоқда.

Бундан ташқари, кундалик йиғим бадали, халқ тили билан айтганда “Патта” пули тартибсиз ва тизимсиз равишда ундирилиши оқибатида, махаллий бюджетга келиб тушиши белгиланган маблағ қиймати кескин пасайиб кетган.

Шунингдек, бозорда савдо олиб бориш қоидаларининг доимий равишда бузилиши  санитар ҳолатга ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Прилавок с мясом - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими гўшт бозорларини тартибга солишга киришди

Ушбу камчиликлар аниқланганидан сўнг, ушбу бозорни ишончли бошқарувга топшириш ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий веб-саҳифасида эълон жойлаштирилди.

Эълон асосида келган бир қанча тадбиркорлар билан ўзаро музокаралар олиб борилиб, ушбу бозорни ривожланишига оид қўйилган шартларга рози бўлган тадбиркор билан тегишли шартнома имзоланди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу тажриба илк маротаба амалга оширилаётганлиги сабабли, имзоланган шартнома адлия вазирлигнинг маъул ходимлари томонидан ишлаб чиқилиб, унда Ишончли бошқарувчига бир нечта асосий талаблар қўйилди.

Ушбу талаблар қуйидагича:

  • Қисқа муддатда мавжуд 1, 860 миллиард сўм қарздорликни бартараф этиш;
  • Бозорда инновацион ва технологик жиҳатдан мутлақо янги ускуналарни қўллаш;
  • Бошқарув тизимини бозор принципларига мос ҳолда тубдан ўзгартириш;
  • Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини сунъий равишда ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида, махсулот етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларининг тўғридан-тўғри ўзи савдо қилиши учун шароит яратишдир.

Мазкур тажрибамиз ижобий якунланган ҳамда ушбу кўзлаган мақсад ва пировард натижаларга эришилган тақдирда, Адлия вазирлиги бозорларни ривожлантириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлайди ва Ҳукумат муҳокамасига киритилишини таъминлайди.

Янгиликлар лентаси
0