Сергели аэродроми ҳудуди Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди

© Узбекские авиалинииСамолёт Ан-2 на аэродроме Сергели
Самолёт Ан-2 на аэродроме Сергели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармонига асосан Сергели аэродроми ҳудуди Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди.

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари “САР” (Махсус авиация ишлари) авиакомпаниясининг бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди.

Бу Президентнинг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида тасдиқланган, деб хабар қилмоқда ЎзА.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “САР” авиакомпаниясининг Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмасини уларга туташ 101,64 гектар майдон билан биргаликда кейинчалик топширилаётган объектлар негизида “Индустриал парк” кичик саноат зонасини ташкил этиш шарти билан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин”, - дейилган президент фармонида.

Ўзбекистон президентининг Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача ўтказилади. Ушбу ташаббус Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таклиф қилинган.

Янгиликлар лентаси
0