Тошкентда парковкалар юридик шахсларга ижарага берилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМногоярусная парковка
Многоярусная парковка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 октябрдан Тошкентда автотураргоҳлар юридик шахсларга ижарага берила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Ушбу йилнинг 1 октябрдан бошлаб Тошкентда давлатга тегишли бўлган автотураргоҳлар юридик шахсларга ижарага берила бошлайди. Бу Президентнинг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган.

Бозор ва савдо марказлари яқинида мавжуд бўлган давлатга тегишли парковкалар хусусий корхоналарга 10 йилга ижарага берилиши мумкин. Бунда энг юқори ижара тўловлари таклиф қилган ҳамда йўл-ҳаракати соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишда тажрибага эга бўлган корхоналарга устуворлик ҳуқуқи берилади.

Самолёт Ан-2 на аэродроме Сергели - Sputnik Ўзбекистон
Сергели аэродроми ҳудуди Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилди

1 октябрдан бошлаб транспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизмати кўрсатаётган юридик шахслар учун белгиланган қатъий солиқ тўлаш тартиби бекор қилиниб, улар Солиқ кодексида белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови ёки бошқа умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтказилади.

Ундан ташқари, автотураргоҳлай жойлашиш жойидан қатъий назар, юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозлаши шарт бўлади.

Шунингдек, фармонда, юридик шахслар ва давлат ҳамкорлигида, автомобил йўллари бўйлаб жойлашган ёки алоҳида жойлашган кўп қаватли парковкалар қуриш лойиҳалари ҳам назарда тутилган.

Президент ушбу тажрибани (эксперимент) амалга оширишда тадбиркорларга ёрдам беришни Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклади.

Янгиликлар лентаси
0