Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолашди

© пресс-служба Минобороны УзбекистанаМинистр обороны Убекистана Абдусалом Азизов и глава Минобороны Таджикистана Шерали Мирзо
Министр обороны Убекистана Абдусалом Азизов и глава Минобороны Таджикистана Шерали Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди, ҳарбий-техника йўналишидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашилди

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. 7 август куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбирига вазирлик матбуот-хизмати.

Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликдан катта истиқболларни кўрмоқда

Учрашув давомида ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди, ҳарбий-техника йўналишидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни юқори баҳолади ва жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг нақадар муҳим эканлигини таъкидлади.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига уюштирган ташрифи тарих зарварақларига муҳрланди ва ушбу воқеа икки мамалакат ўртасидаги ҳамкорликнинг давомий ривожланишига ижобий туртки бўлди", — дейди Азизов.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири ўз нутқида икки мамлакат мудофаа соҳаси бўйича ҳамкорликни ривожлантиришнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди.

Тожикистон Республикаси мудофаа вазири илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди. У Ўзбекистон Қуролли Кучлари минтақадаги энг кучли ва замонавий қурол-аслаҳаларга, Ўзбекистон армиясининг ҳарбий хизматчилари жанговар ўқув машғулотлари борасида яхши базага эга эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари учрашувда шу йилнинг ўзидаёқ кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга ва давлатлараро мақсадли режаларни амалга оширишга эришилгани айтиб ўтилди.

Народная артистка Узбекистана Гавхар Закирова - Sputnik Ўзбекистон
Гавҳар Зокирова: ўзбеклар ва тожиклар - икки тилда сўзлашадиган ягона халқдир

Суҳбат давомида Тожикистон мудофаа вазири ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларини мураккаб шароитда қўшма ўқув машғулотларида иштирок этиш ва армия жамоалари ўртасида спорт ҳамда маданий тадбирларни ўтказишга таклиф билдирди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида профессионал кадрларни, айниқса, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртида учувчилар таркибини тайёрлаш масаласини юқори баҳолади.

Учрашув якунида икки мамлакат мудофаа идоралари раҳбарлари ўзаро 2018 йилги ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади. Шундан сўнг меҳмонлар Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Шунингдек, Тожикистон делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ҳам ташриф буюриб, олий ҳарбий таълим муасссасининг фаолияти ва мақсади билан танишди, қўмондонлик ва штаб бўғинидаги ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдаги замонавий ёндашувларни эътироф этди.

Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонга бир ой ичида янги автобус рейсларини йўлга қўймоқчи

Шунингдек, Тожикистон Республикаси ҳарбий делегацияси Чирчиқдаги ҳарбий полигонда ҳам бўлиб, "Танк биатлони" беллашуви бўйича ташкиллаштирилган кўргазмали машғулотни томоша қилди.

Бугун, 8 август куни Тожикистон Республикаси ҳарбий делегацияси Самарқанд ва Бухородаги диққатга сазовор тарихий ва маданий обидалар билан танишади.

Янгиликлар лентаси
0