Гавҳар Зокирова: ўзбеклар ва тожиклар - икки тилда сўзлашадиган ягона халқдир

© Международный пресс-клубНародная артистка Узбекистана Гавхар Закирова
Народная артистка Узбекистана Гавхар Закирова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги янгича дўстлик муносабатлари хусусида фикрлари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова Халқаро Пресс клубда бўлиб ўтган "Ўзбекистон-Тожикистон: давлатлараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатлар" мавзусида ўтказилган сессия давомида ўзбек-тожик алоқаларининг тикланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.  

Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликдан катта истиқболларни кўрмоқда

"Эсимда, чегаралар очилган вақтдаги кадрларни намойиш этишганида, одамлар кўз ёшлар билан бир-бирларини бағирларига босишган эди. Санъат соҳаси вакиллари ҳам ушбу тадбирда иштирок этганди. Бу одамлар йиллар давомида кутган қувончли лаҳзалар эди! Одамларнинг ўз қариндошларини кўриши, оталарнинг ўз болалари билан учрашиши, оддий одамлар, чегаралар очилгани туфайли ўзини бахтли ҳис этди. Ўйлайманки бу катта бахтдир”, - деб таъкидлади Гавҳар Зокирова.  

Шундан сўнг, халқ артисти Душанбега бориш ҳозир Чилонзорга боришдек осон бўлган даврларни эсга олди.

"Ўз вақтида биз Душанбега ҳозир Чилонзорга боргандек осон борар эдик. Чиптани оласизу, самолётга ўтирасиз, тамом. Ўзимиз жуда кўп борганмиз, театрларимиз жуда кўп гастролларда бўлган, у ерда бизнинг артистларимизни ҳамма танир эди. Ажойиб тарзда кутиб олардилар, орқамиздан мухлислар галаси юрарди", - деб эсга олади санъаткор.

Зокированинг сўзларига кўра, тожикистонлик томошабинлар жуда оддий, самимий ва меҳрибон бўлган.

Министр культуры Узбекистана Бахтияр Сайфуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Сайфуллаев ўзбек-тожик муносабатлари ҳақида: дўстлигимиз абадий бўлади

"Қандай қилиб икки халқни: ўзбек ва тожик халқларини ажратиш мумкин? Бу икки тилда сўзлашадиган ягона халқдир. Ва ниҳоят энг асосийси, биз бир-биримизни жуда соғинган эканмиз. Ниҳоят биргамиз, энди тез-тез учрашиб туришимиз, улар ўзларининг спектакллари билан бу ерга келадилар, биз борамиз. Маданий ва санъат соҳасидаги ҳамкорлигимиз доимий давом этсин. Биз ҳар доим бирга бўлишимизга ҳеч қачон тўсиқлар бўлмасин. Халқ учун бу энг асосий бахт”, - деб қўшимча қилди халқ артисти.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 1-4 август кунлари Тожикистон делегацияси ташриф буюрди. Унинг таркибига 55 нафар санъант, фан ва таълим вакиллари кирди. Икки давлат вакиллари алоқаларни мустаҳкамлаш ва келгуси йилга ҳамкорлик режаларини тузишди.  

Янгиликлар лентаси
0