Сайфуллаев ўзбек-тожик муносабатлари ҳақида: дўстлигимиз абадий бўлади

© Foto, Алина ХусановаМинистр культуры Узбекистана Бахтияр Сайфуллаев
Министр культуры Узбекистана Бахтияр Сайфуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Маданият вазири раҳбарлигида келган делегация билан учрашувда Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ўзбек-тожик муносабатларида янги саҳифа очилгани, "музлар" ортда қолгани ва бугунги кунда ҳамкорлик режалари тузилаётгани ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бугун Халқаро Пресс клубда бўлиб ўтган "Ўзбекистон-Тожикистон: давлатлараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатлар" мавзусида ўтказилган сессия давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги "музлик даври" ортда қолганини таъкидлади.

Открытие КПП Жартепа между Узбекистаном и Таджикистаном - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандга Тожикистондан қимматбаҳо совға келди

"Бугунги бизнинг учрашувимиз, бу тарихий учрашув. Яқин атрофда биз тожик халқи билан бундай давра суҳбатларида қатнашмаган эдик. Охирги икки йилдаги ўзгаришлар ўзимизга ҳам сезилмоқда", - деди Бахтиёр Сайфуллаев ва залдаги тожикистонлик меҳмонларга қарата "хуш келибсиз!", дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сайловлардаги ғалабасидан кейинги илк баёнотларидан бирида мамлакат ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларни санаб ўтар экан, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан энди фақат ва фақат дўст бўлишига алоҳида урғу берган эди.

Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Юздан ортиқ ўзбек санъаткорлари Душанбега етиб боришди

Орадан кўп вақт ўтгани йўқ, давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли бугун дунё ҳамжамияти Марказий Осиё минтақасида рўй бераётган тарихий жараёнларга гувоҳ бўлмоқда. Чегаралар очилиши, деворлар қулаши, сим тўсиқлар ўрнини "дўстлик дарвозалари" эгаллаши...

Қозоғистонда бу йил Ўзбекистон йили нишонланишини ҳам икки давлат муносабатларидаги йирик маданий ютуқ сифатида эътироф этиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, ахил қўшничилик, маданий дипломатия сиёсати бугунги кунда Марказий Осиё минтақанинг ташриф қоғозига айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Маданият вазири ўтмишдаги муносабатларни эсга олар экан, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Мустақиллик йилларидан сўнг 20 йилдан зиёд вақт мобайнида ҳеч қандай ҳамкорлик бўлмаганини, аммо президент Мирзиёев ташаббуси билан ўртадаги дўстлик бугунга келиб тикланганини қайд этди.

Междугородние автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Шу йил май ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланади

 

"Ўтмиш тарихга назар соладиган бўлсак, маданий алоқаларимиз илдизлари асрларга бориб тақалади. Ҳозирги кунга келганда, 20 йилдан ортиқ муддатда, президентимиз таъбири билан айтганидек, тожик биродарларимиз билан ҳеч қандай алоқа қила олганимиз йўқ. На маданият, на санъат ва на бошқа соҳаларда. Лекин, мана, Шавкат Миромонович ташаббуслари билан 2016 йилда Ўзбекистон санъат усталари Тожикистонда концерт ўтказиб келишди, 2017 йил куз ойида тожик дўстларимиз Ўзбекистонга келдилар ва ўзбек халқини, ўзбек томошабинини ўз санъати билан, тасвирий санъати билан, ҳунармандчилиги билан, кинолари билан лол қолдириб кетдилар. Халқлар бу санъатни соғинишган эди". - деди вазир.

Сайфуллаевнинг айтишича, Тожикистон Маданият вазири Орумбекзода Шамсиддин бошчилигидаги Дўстлик делегациясининг Ўзбекистонга бугунги ташрифи эса ўртадаги ришталарни янада чамбарчас боғлади.

"Барчага маълум, яқинда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифлари бўлади. Шу ташриф доирасида биз маданий алоқаларни тиклаш борасида иккита вазирлик ўртасида қарорни имзолашга ҳужжатларни тайёрлаб қўйибмиз", - деб қўшимча қилди сиёсатчи.

Сайфуллаев шунингдек, иккала томон 2022 йилгача ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилгани ва ташриф доирасида ушбу ҳужжатлар тасдиқланиши кутилаётганини айтди.

"Бизнинг маданий алоқаларимиз абадий бўлади, дўстлигимиз абадий бўлади, агар қўшқанот бўлиб ҳаракат қилсак, олдимизда турган мақсадларга бемалол етса бўлади", - деди Ўзбекистон Маданият вазири ўз сўзи якунида.

Янгиликлар лентаси
0