Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликдан катта истиқболларни кўрмоқда

© Пресс-служба президента РУзПрезиденты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон
Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарларимизнинг қатъий сиёсий иродаси туфайли дўстлигимиз қайта тикланди, ҳамкорликлар ривожланмоқда. Буни халқларимиз ҳеч қачон унутмайди, деб таъкидлашди Тошкентга келган Тожикистон Дўстлик делегацияси вакиллари

ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik, Дилшода Рахматова. Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликдан катта истиқболларни кўрмоқда, деб таъкидланди пайшанба куни Халқаро Пресс клубда ўтган учрашувда.

Министр культуры Узбекистана Бахтияр Сайфуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Сайфуллаев ўзбек-тожик муносабатлари ҳақида: дўстлигимиз абадий бўлади

Эслатиб ўтамиз, 1-4 август кунлари Ўзбекистонга Тожикистон Маданият вазири Орумбекзода Шамсиддин раҳбарлигида Дўстлик делегацияси ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Томонлар ўзаро муносабатларни ривожлантириш, муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда журналистлар саволларига жавоб бердилар.

Тожикистон президенти Ижро аппарати ташқи алоқалар бошқармаси раҳбари Ғуломжон Жўраев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмалари ўн карра ошганлигини маълум қилди.

"Ўзбекистон Тожикистон учун йирик савдо ҳамкори бўлиб келган. Аммо "музлик даври" туфайли ўртамиздаги савдо айланмалари нольга тушиб қолган эди. Лекин агар икки-уч йил олдин савдо айланмаси атиги 12 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 126 миллион долларни ташкил қилди, 2018 йилнинг биринчи олти ойида эса 128 миллионни. Савдо айланмаси ўн карра ошди", - деб таъкидлади Жўраев.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари қандай масалаларни муҳокама қилишди

Сиёсатчининг айтишича, 2018 йилнинг биринчи ярмида 700 минг ўзбекистонлик Тожикистонга келган ва яна шунча тожикистонлик Ўзбекистонга борган.

Тожикистон Парламенти қўмита раиси Лутфия Ражаббоева ҳам икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик "катта истиқболга эгалигини" қайд этган ҳолда, томонлар маданият, мудофаа, сув ва энергетика ресурслари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликларни йўлга қўйиши мумкинлигини қайд этди.

"Илм-фан соҳасини алоҳида қайд этмоқчи эдим. Илгарилари биз Ўзбекистон билан ушбу соҳада яқиндан ҳамкорлик қилганмиз. Жумладан, мен Тошкентда ўтказилган конференцияларда кўплаб маротаба иштирок этганман. Аммо афсуски, охирги йилларда бундай анжуманларда биз иштирок этмадик", - деди Ражаббоева ва ҳозирги вақтга келиб икки мамлакат олий даргоҳлари ўртасида кўплаб келишувлар имзоланганини қўшимча қилди.

Просмотр запрещенных агитационных материалов - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати" ўзига қасамёд қилган тожикистонлик террорчилар видеосини тарқатди

Тожикистон парламенти вакилининг сўзларига кўра, ушбу келишувлар келажакда ўзбекистонлик талабаларга Тожикистонда ва ўз навбатида тожикистонлик талабаларга Ўзбекистонда таҳсил олиш имкониятини яратади. Шунингдек ўқитувчилар алмашинуви ҳам бўлиши мумкин.

Ҳозирда бутун дунёда сиёсий вазият кескин тус олган бир вақтда, терроризм ва экстремизм янгидан янги мамлакатларга чангал солаётган бир даврда сиёсий ҳолат ҳозиргача ўнгланмаган Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистон ва Тожикистоннинг яқин ҳамкорлиги, кучлар бирлашуви албатта ўзининг ижобий самарасини беради, иккала давлат вакиллари икки ўртада режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун бор кучини аямайди, дея таъкидлади Ражаббоева

Янгиликлар лентаси
0