ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўзига қасамёд қилган беш нафар тожикистонлик видеосини оммага эълон қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.
ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, бу йигитлар - Хатлон вилояти Данғара туманидаги трассада чет элликларга ҳужум уюштирганлардир. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар турист - АҚШ, Нидерланд ва швейцария фуқаролари ҳалок бўлган ва яна уч чет эллик фуқаролар жароҳатланган эди.
Илгарироқ "ИД" рўй берган ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди, дейилади SITE Intelligence Group сайтида жойланган хабарда.
Ҳодиса 29 июл куни рўй берган. Номаълум шахслар туристлар устига автомобилда бостириб борган ва сўнгра жарбдийдаларга пичоқ билан ҳамла уюштирган.
Ушбу жиноятга алоқадор уч шахс душанба куни қуролланган ҳужум уюштирмоқчи бўлаётган вақтда йўқ қилинган. Жиноятчиларнинг қолганлари қўлга олинган.
Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, ушбу ишга Ислом уйғониш партияси аъзоси буйруғини бажарган Хусайн Абдусамадов бошчилигидаги гуруҳ аралашган бўлиши мумкин.