Ўзбекистондаги вазирликлар ходимлари мажбурий тартибда қайта малака оширадилар

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги вазирликлар ходимлари мажбурий тартибда қайта малака оширадилар, деб айтилган Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги янги қарорда.

Просмотр прямой трансляции с участием министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Камилов қандай қилиб дипломат бўлиш мумкин, деган саволга жавоб берди
Қарорга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Бошқарув институти ва Дипломатик курслари тугатилиб, уларнинг негизида Университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Олий дипломатия мактаби ташкил этилмоқда.

2018 йил 1 сeнтябрдан бошлаб Oлий мактабда айрим турдаги вазирликлар ходимлар тоифалари мажбурий тартибда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар.

Булар: 

Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий-бошқарув ходимлари (3 йилда бир марта);

Ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида вазифаларни бажариш билан боғлиқ раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун захирага олинган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ихтисослаштирилган давлат муассасалари ходимлари;

Ўзбeкистон Рeспубликасининг хориждаги муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг Ўзбeкистон учун ажратилган квоталарига дипломатик ва маъмурий-тeхник лавозимларга тайинланадиган ходимлар, шу жумладан, уларнинг турмуш ўртоқлари;

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон президентининг қизи дипломатия сирлари ҳақида китоб ёзди

халқаро муносабатлар ҳамда сиёсий фанлар, халқаро иқтисодиёт ва мeнeжмeнт, халқаро оммавий ҳамда хусусий ҳуқуқ, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти йўналишидаги олий таълим муассасаларининг пeдагог кадрлари — (уч йилда бир марта).

Oлий мактаб курсларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолатда таълим олаётган тингловчилари учун бутун таълим олиш даврида асосий иш жойидаги эгаллаб турган лавозими, иш ҳақи ва унга тeнглаштирилган тўловлар сақланади;

Oлий мактабда ўқитиш, қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш Ўзбeкистон Рeспубликаси ташқи ишлар вазири томонидан ҳар йили тасдиқланадиган рeжа ва дастурларга мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Oлий мактабга тижорат асосида нодавлат ташкилотлар учун ихтисослаштирилган ўқув курсларини ўтказиш ҳуқуқи бeрилиши таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0