Мирзиёевнинг Андижонга сафари якунланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 20 мая вернулся в Ташкент.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 20 мая вернулся в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига икки кунлик ташрифи ниҳоясига етди

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга икки кунлик сафари якунланди. Ўзбекистон раҳбари 20 май куни Тошкентга қайтди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Мирзиёев Андижонга сафари давомида нималарга эътибор қаратди?

Махсус жамғарма

Шавкат Мирзиёев посетил одну из воинских частей Восточного военного округа. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев аскарларнинг қандай китоб ўқигани билан қизиқди
Мирзиёев Андижон вилоятига сафари давомида ўрмон хўжалигида инновацион ғояларни қўллаш, экинлар тури ва ҳосилини кўпайтириш бўйича махсус жамғарма тузиш зарурлигини таъкидлади.

"Ўрмон хўжалиги ерларида фойдаланилмаётган имконият кўп. Масалан, писта, ёнғоқ, нўхот, ловия каби харидоргир маҳсулотлар, заъфарон, наъматак ва бошқа доривор ўсимликлардан қанча даромад олса бўлади! Асал етиштириш ҳам мумкин. Фақат илм, изланиш, ҳаракат керак. Вақти келиб, ўрмон хўжалиги алоҳида йирик соҳага айланиши зарур", — деди Мирзиёев.

Шунингдек, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Жорий йилда 11 туманда янги ҳовузлар барпо этиш, аҳоли томорқалари ҳамда шоли майдонида Хитой ва Вьетнам технологияси асосида балиқ етиштириш режалаштирилган.

50та кўп қаватли уй

Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилги ташрифи чоғида Султонжўра маҳаласида бешта, Мустақиллик маҳалласида иккита 7 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Жорий йилда 14 та шундай турар жой барпо этилмоқда. Мирзиёев Андижонда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, шу йилнинг ўзида қўшимча яна бешта 7 қаватли уй қуриш бўйича топшириқ берди.

Режага кўра, бу йил Андижон шаҳрида 19 та, яқин йилларда жами 50 та кўп қаватли уй бунёд этилиши белгиланган.

Минглаб иш ўринлари

Мирзиёев Андижон вилояти Улуғнор туманида бўлиб ўтган йиғилишда жорий йилда вилоятда яратилиши режалаштирилаётган 25 мингта иш ўрни Ҳукуматни мутлақо қониқтирмаслигини айтди.

Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон
Андижон туманида пилладан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона иш бошлади

"Вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилгани бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки ишсизлар сони бундан юқори.

Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак бериши керак", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев ташрифи арафасида махсус Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд имкониятларни кенг сафарбар қилиш ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

Ҳар бир оила тадбиркор

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, Андижонга сафари давомида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури концепцияси билан танишди.

Ушбу концепция меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик, ҳунармандлик, фермерлик, касаначиликка ўргатиш орқали уларга даромад манбаи яратиб беришга қаратилган.

Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Поп–Наманган–Андижон темир йўлини электрлаштириш 2021 йилда якунига етади
"Андижонда аҳоли зич жойлашган. Бир-иккита завод бир фоиз аҳолиниям иш билан таъминлай олмайди. Бу ерда одамларни фақат тадбиркорлик, ҳунармандлик орқали боқиш мумкин. Хонадонларга маблағ киритсак, зарур ускуналар бериб, ақл билан ишлашни ўргатсак, одамлар ўзини ўзи боқади. Уйига буюм олади, боласига китоб олиб беради, солиққа, электрга пул тўлайди, бюджетга маблағ тушади. Бир йилдан кейин сарфлаган пулимиз икки баробар бўлиб қайтади. Иқтисодий механизм мана шундай бўлиши керак", деди Президентимиз.

Президент тадбиркор ва ҳунармандлар етказиб берадиган маҳсулотлар сиғимини аниқлаш, одамлар сотиб оладиган товарлар ишлаб чиқариш, хусусан, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.

Янгиликлар лентаси
0