ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологилари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Билайн алоқа операторини 26,9 миллиарда сўм (3,3 млн $) миқдорида жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Давлат инспекциясининг ООО “Unitel” директори Шуков номига 2018 йилнинг 9 январида йўллаган хатига кўра, ушбу жарима “радиоузатгичлар фаолиятида корхона айби билан содир бўлган узоқ двом этган узилиш – 455 867 дақиқа” учун солинган.
Тошкент шаҳар иқтисодий суди коллегияси Юнител (Beeline) компаниясининг аппеляциясига рад жавобини бериб, 2018 йилнинг 9 февралда қабул қилинган Тошкент туманлараро судининг жарима тўлаш ҳақидаги қарорини кучда қолдирди.
Билайн компанияси ўз навбатида ушбу санциялар барчага бир хил қўлланилмасдан, йирик компанияга нисбатан танланб олинган ҳолда қўлланилаётганини ва уларнинг оқибатида соҳа ривожланиши зарар кўришини қайд этишмоқда.
“Инспекция вакиллари ушбу ноҳақ санкциялар йирик компанияга нисбатан оралатиб танлаб олинган ҳолда қўлланилаётганини тушунишни истамагани бизни афсуслантирди. Инспекция, Ўзбекистонда сифат борасида қабул қилинган барча кўрсагичлар бажарилганини тан олса-да, жарима тўлашга мажбур қилмоқда. Бу тармоқларни кенгайтириш, АКТ соҳасини илдам ривожлантириш ва узоқ туманларда LTE алоқалари ўрнатиш учун керакли маблағларини жарима учун сарф қилишга мажбурламоқда”, — дейишди Билайн вакиллари Sputnik мухбирига.
Ушбу вазиятда БМТ ҳузуридаги Электроалоқа халқаро иттифоқи (ITU) ҳам Unitel нуқтаи назарини қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига расмий хат йўллади.
Хатда “радиоузатгичларнинг вақтинча тўхтаб туриши ҳар доим ҳам алоқа сифатини пасайшига олиб келмайди”, дейилган. Шунингдек, ITU уяли алоқа хизмати сифатини баҳолаш борасида чиқарган халқаро йўриқномасида ҳам бундай критерий йўқлиги ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “Норматив актлар талаблари, алоқа хизматлари соҳасида давлат ва соҳа стандартларини бузиш” ҳақидаги 318-сонли қарори 2000 йилнинг 14 августида қабул қилинган бўлиб, у алоқа стандартлари бузилган "ҳар бир дақида учун энг кам иш ҳаққининг 0,5 баравари миқдорида" жаримага тортишни назарда тутади. Ушбу қарор 2018 йилнинг 1 июнида ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон уяли алоқа хизматлари тарихида ушбу қарорга асосланган жарималар иккинчи бор қўлланилмоқда. Биринчи марта 2017 йилнинг охирида Ucell компанияси 17 миллиард сўмга жаримага тортилган эди.