ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. “Вымпелком”нинг Ўзбекистон филиали ИП ООО Unitel ўзига тегишли бўлган радиочастоталарнинг бир қисми бошқа уяли алоқа компанияларга бўлиб берилиши муносабати билан Тошкент Хўжалик судига мурожаат қилди.
Ахборот технологиялари вазирлиги таркибига кирувчи Республика Радиочастоталар кенгаши 31 март куни 900/1800 МГц диапазондаги радиочастоталарни GSM-операторлари орасида баравар бўлиб берган. Ташкилий ишлар учун олти ой вақт ажратилган.
“Биз ушбу қарор юзасидан судга мурожаат қилдик, чунки уни юридик жиҳатдан асосланмаган, деб ҳисоблаймиз. Яқинда бўлиб ўтиши керак бўлган, суднинг биринчи муҳокамаси бошқа санага кўчирилди”, — деди суҳбатдош. Унинг сўзларига қараганда РРК қарори бошқа операторлар фойдасига, Unitelни 30 % частоталаридан маҳрум қилган.
“Биз ишимизни қайта ташкил қилишимиз учун, режалаштирилмаган қўшимча сармоялар киритишимиз керак. Яқин орада частоталарнинг олиб қўйилиши эса – алоқа сифатини ёмонлаштиради”, — деди Unitel РИА Новости агентлигига.
Россиянинг ОАО "Вымпелком" компанияси 2006 йилнинг феврал ойида, асосан Тошкентда фаолият юритаётган ООО Unitel ва ИП ООО "Бакри Узбекистан Телеком" ("Бузтел") GSM-операторларини сотиб олади. Шартнома умумий қиймати 260 миллион долларни ташкил қилди.
"Вымпелком" Ўзбекистонда 2006 йилдан буён “Билайн” брени остида уяли алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда. Операторнинг лицензияси 2031 йилга қадар амал қилади. 2016 йил якунларига кўра, оператор абонентлари сони 9,5 миллион абонентни ташқил қилди, тармоқни ривожлантириш учун киритилган сармоялар миқдори 150 миллион долларни ташкил қилди.
Бугунги кунда ўзбекистон уяли алоқа бозорида бешта уяли алоқа операторлари фаолият юритмоқда. Улар “Билайн”, “UMS”, “Ucell”, “Uzmobile” ва “Perfectum Mobile”. 2016 йил охирида олинган маълумотларга кўра Ўзбекистонда уяли алоқа бозори 22,5 миллион абонентдан иборат.