"Билайн" абонент тўловини вақтинча оширмайдиган бўлди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишКлиентка рассматривает брошюру в офисе компании "Билайн"
Клиентка рассматривает брошюру в офисе компании Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этадиган тармоқни кенгайтириш ишлари навбатдаги босқичи тугагунга қадар абонент тўлови ўзгариши қолдирилди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. "Билайн" компанияси тариф режалари ўз ҳолатида қолишини маълум қилди.

"Шуни маълум қиламизки, 2018 йил 1 февралдан бошлаб, кунлик абонент тўлови бўйича эълон қилинган ўзгаришлар бекор қилинди — Beeline тариф режалари ўз ҳолатида қолади", — дейилади компания хабарида.

Компаниянинг билдиришича, ҳозирда бонуслардан тўлиқ фойдаланиш қийин бўлмоқда, шу муносабат билан нархлар қайтадан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этадиган тармоқни кенгайтириш ишлари навбатдаги босқичи тугагунга қадар абонент тўлови ўзгариши қолдирилди.

Янгиликлар лентаси
0