Қудратилла Рафиков: Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг миқёси жиҳатидан муқобили йўқ

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународная конференция организованная по инициативе Федерации профсоюзов РУз
Международная конференция организованная по инициативе Федерации профсоюзов РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ўтказилган халқаро конференцияда Федерация раиси Қудратилла Рафиков дунёнинг кўплаб нуфузли сиёсатчилари ва экспертлари бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миқёси жиҳатидан муқобили йўқ эканлигини эътироф этишаётганини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миқёси жиҳатидан муқобили йўқ, деб таъкидлади Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Касаба уюшмалари томонидан ташкиллаштирилган халқаро анжуманда Федерация раиси Қудратилла Рафиков.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон дунёни ўзига чорлаяпти, ёпиқликдан очиқ прагматик сиёсат сари юзланмоқда

Нуфузли анжуманда Ўзбекистонда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳар бир инсонга, унинг кундалик эҳтиёжларини ҳал этишга йўналтирилганлиги боис, рўй бераётган ўзгаришлар Ўзбекистон халқи томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётганига урғу берилди. Мамлакатда "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун" деган олийжаноб ғояни ҳаётга татбиқ этишга, аҳоли фаровонлигини изчил ошириб боришга юксак эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Халқаро экспертлар Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда йирик ўзгаришлар рўй бераётгани, Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳар бир инсон ва ҳар бир оиланинг ҳаётий манфаатларига дахлдор бўлган энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун мақсадли дастурлар амалга оширилаётганини эътироф этдилар.

Форумда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларни яққол кўрсатиб берувчи қатор рақам ва фактлар келтириб ўтилди. Ўзбекистонда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида қишлоқ аҳолиси салмоқли ёрдам олиш билан бирга турли имтиёзларга эга бўлаётани таъкидланди.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?
Хорижий экспертлар Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида эришилган натижалар ҳам таҳсинга сазовор эканлигини, Ўзбекистонда кечаётган бугунги ўзгаришлар мамлакат янги тарихини бошлаб бергани, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа соҳаларда юз бераётган улкан янгиланишлар мамлакатнинг дунё ҳамжамияти билан том маънода интеграциялашувини таъминлаётганини эътироф этдилар. Натижада бугун Ўзбекистон дунёни ўзига чорлаётгани, ёпиқликдан очиқ прагматик сиёсат сари юзланаётгани алоҳида таъкидланди.

Халқаро конференцияда анжуман иштирокчиларига Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош директори Гай Райдер ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Шаран Барроу томонидан йўлланган видеомурожаат намойиш этилди.

Анжуман иштирокчилари мамлакатдаги ижобий ўзгаришлар ҳар куни ва ҳар қадамда юз бераётганини, бугунги ислоҳотларнинг алоҳида хусусияти — уларнинг барча жабҳа ва соҳаларни бирдек қамраб олганида эканлигини ҳам алоҳида таъкидлашди. Мазкур йўналишлардаги ишлар пухта ўйланган давлат дастурлари асосида ҳал этилаётгани эътироф этилди.

Реконструкция трассы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Яқин 25 йил ичида сайёрамизда иш ўринлари қирқ етти фоизга қисқариши кутилмоқда
Конференцияда албатта, бундай янгиланишлар бугун барча соҳада юз кўрсатаётгани, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ўз фаолиятини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ташкил этиб, аҳоли фаровонлиги йўлида изчил ишлар олиб бораётгани таъкидланди. Мазкур йўналишлардаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган Бош келишувга киритилгани, Бош келишув асосида 100 дан ортиқ тармоқ келишувлари, 14 та ҳудудий келишув ва бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда 171 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилаётгани қайд этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур локал ҳужжатларнинг барчаси ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган комплекс тадбирларни ўз ичига олган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари мазкур локал ҳужжатларга мувофиқ: ходимларнинг реал даромадларини босқичма босқич ошириш; меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини кенгайтириш; иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларини касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш ишларида ҳамкорлик кўрсатмоқда.

Касаба уюшмалари Федерациясининг дастурий ҳужжатларига кўра, аҳоли ижтимоий ҳимояталаб қатламларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялашга кўмаклашиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, бандликнинг ноанъанавий шаклларида машғул кишилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўналишларида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Федерация фаолияти бугун биргина иш берувчи ва ишчи муносабатлари билангина чекланиб қолаётгани йўқ. Таъбир жоиз бўлса, инсон манфаати, унинг яшаш, меҳнат қилиш борасидаги ҳуқуқларини таъминлашнинг кўп қиррали жиҳатларида касаба уюшмалари бевосита иштирокчи, ўз сўзи ва ўрнига эга ташкилотга айланиб улгурди.

Каски рабочих на заводе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳақидаги халқаро конвенция кучга кирди
Тадбирда Ўзбекистон ўзи тўплаган ва халққа, кенг жамоатчиликка манзур ва маъқул бўлаётган тажрибасини дунё жамоатчилиги эътиборига етказиши, бу борадаги жаҳон ҳамжамияти эътибори ва диққат марказидаги муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг ечими бўйича тажрибаларни ўртоқлашишга тайёрлиги алоҳида қайд этилди.

Анжуман ишида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК), Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгаши, Халқаро иш берувчилар ташкилоти раҳбарлари, 30 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли халқаро экспертлар ва йирик олимлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳорижий давлатларнинг касаба уюшма марказлари мутасаддилари иштирок этдилар.

Анжуман яуни бўйича Тошкент Халқаро конференцияси Резолюцияси қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0