ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш конвециясига аъзо бўлди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Бу Ўзбекистоннинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолотловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумеътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади”, — дейилган расмий хабарда.
Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси илк бор 1948 йилнинг 9 июлида Сан Францискода имзоланган эди.