Ўзбекистон дунёни ўзига чорлаяпти, ёпиқликдан очиқ прагматик сиёсат сари юзланмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бугун Ўзбекистон дунёни ўзига чорлаяпти, ёпиқликдан очиқ прагматик сиёсат сари юзланмоқда" - 25 апрел куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуман иштирокчилари худди шундай фикрларни билдирдилар

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 2018 йилнинг 25 апрел куни Тошкентда Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан "Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси" мавзуида халқаро конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?
Конференция ишида Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгаши, Халқаро иш берувчилар ташкилоти раҳбарлари, 30 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли халқаро экспертлар ва йирик олимлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

Конференция Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" доирасида Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган мутлақо янгича ижтимоий сиёсатнинг мазмун ва моҳиятини дунё жамоатчилигига етказиш мақсадида ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида эришилган натижалар ҳам таҳсинга сазоворлиги эътироф этилди. Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти ва қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида самарали натижаларга эришилгани таъкидланди.

Қисқа муддат ичида қўшни давлатлар билан ҳамкорликда кўплаб масалалар ҳал этилишига эришилгани қайд этилди.

Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига барҳам берилди - ХМТ
Форумда "Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг аҳволи ва тенденциялари" мавзуида маъруза қилган Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси Бош котиби Владимир Щербаков кучли ижтимоий сиёсатни ривожлантириш борасидаги муваффақиятлар кўп ҳолларда халқаро ва минтақавий тажрибадан унумли фойдаланишга ҳам боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур халқаро анжуман ижтимоий мулоқотни ривожлантириш учун катта имконият яратишини қайд этди.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йил охирига қадар Россия корхоналари сони мингдан ошади
Халқаро анжуман доирасида хорижий экспертлар Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлар, таълим, ижтимоий инфратузилма, арзон уй-жойлар, иш жойларидаги меҳнат шароитлари, давлат органлари, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ҳамкорлиги борасида аниқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида Тошкент ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюрдилар.

Хорижий экспертлар мазкур ҳудудларга ташрифлари давомида Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат ва инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотларнинг натижаларини оддий одамлар ҳаётида ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлдилар.

Ижтимоий объектларда улар фуқаролар учун яратилган муносиб меҳнат шароитлари, давлат органлари, касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг самарали ижтимоий шериклиги натижасида ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида эришилаётган ижобий натижалар билан танишдилар.

Янгиликлар лентаси
0