ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Дунёнинг тўққизта давлати Суриядаги эҳтимолий кимёвий ҳужум бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақиришга даъват қилмоқда. Бу ҳақда Британия доимий ваколатхонаси хабар қилди, деб ёзган РИА Новости.
Таъкидланишича бундай ташаббус билан Хавфсизлик кенгашининг учта доимий аъзолари — Буюк Британия, Франция ва АҚШ, шунингдек, Польша, Нидерландия, Швеция, Қувайт, Перу ва Кот-д'Ивуар давлатлари чиқишган.
Россия, ўз навбатида, душанба куни "Жаҳонга ва хавфсизликка таҳдид" мавзуида мажлисни ўтказиш таклифи билан чиқди. Кутилишича мажлис Москва вақти билан 22 да бошланади. Унинг якунидан сўнг ХК Суриядаги кимёвий ҳужум ҳақидаги хабарларни муҳокама қилади.
Кимёвий ҳужумда айбловлар
Илгарироқ бир қатор мухолифат интернет-порталлар ҳамда Қатарнинг "Ал-Жазира" телеканали жангарилардан олинган маълумотларга таянган ҳолда Сурия армияси томонидан Дума шаҳрида хлор қўлланилганлиги ҳақида хабарларни эълон қилишган эди. Таъкидланишича, бундан бир неча ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлишган.
АҚШ президенти Дональд Трамп юз берган воқеаларда масъулиятни Дамашқ зиммасига юклади, ва кимёвий ҳужум ташкилотчилари ўз ҳаракатлари учун "қиммат нарх тўлашлари"ни айтиб таҳдид қилди.
Ўз навбатида Оқ уйнинг хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш бўйича маслаҳатчиси Томас Бессерт Вашингтон Сурия бўйлаб зарба бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида баёнот қилди.
Россия ТИВ Сурия қўшинлари томонидан заҳарловчи моддалар қўлланилгани ҳақидаги хабарларни тарқатишдан мақсад — террорчиларни ёнини олиб, ташқаридан бўладиган эҳтимолий зарбаларни оқлашдир.
13 март куни Россия Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов россиялик ҳарбийлар Шарқий Ғутада "кимёвий қурол"ни қўллаш тарзида фитна саҳналаштирилаётгани бўйича ишончли маълумотга эга эканликлари ҳақида маълум қилган эди. Герасимов шунингдек, ушбу фитнадан АҚШ Дамашқдаги ҳукумат кварталлари бўйича зарба бериш учун баҳона тарзида фойдаланишлари ҳақида ҳам маълумотлар борлигини таъкидлаганди.