Анқара, Теҳрон ва Москва Ғарбга қарши ягона фронт бўлиб чиқишди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин, президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган и президент Исламской Республики Иран Хасан Рухани
Президент РФ Владимир Путин, президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган и президент Исламской Республики Иран Хасан Рухани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия масаласида уччала томон “барча соҳаларда узоқ муддатга вазиятни нормаллаштириш” ва “Суриянинг территориал бутлигини бузадиган барча сепаратист ҳаракатларга қаршилик кўрсатиш”га келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Франциянинг энг йирик миллий нашрларидан бири Libération айнан зарур бўлган вақтда Анқара Теҳрон ва Москва Ғарбга қарши ягона фронт бўлиб чиқишди, деб хабар қилмоқда RT.

Президент РФ Владимир Путин на борту президентского самолета во время полета на авиабазу Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари Анқарада учрашади

Нашр хабарига кўра, Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари саммити уччала томон ҳам эришган йирик ғалабалардан кейин ва АҚШ ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишини эълон қилган вақтда содир бўлди. Ундан ташқари, уччала мамлакат ҳам Ғарб билан муносабатлари таранглашган вақтда, уларнинг бир томон бўлиб чиқиши – уларнинг бирлигини яққол кўрсатувчи қадам бўлди, деб ёзади нашр.

Сурия масаласида эса,  уччала томон “барча  соҳаларда  узоқ муддатга вазиятни нормаллаштириш”  ва “Суриянинг территориал бутлигини бузадиган барча сепаратист ҳаракатларга қаршилик кўрсатиш”га келишиб олишди.  

Шунингдек ушбу учрашувда Россия томонидан Туркияга С-400 ускуналарини имкон қадар тезроқ етказиб бериш масаласи ҳам ижобий ҳал қилинди.

Янгиликлар лентаси
0