ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ "Жабҳат ан Нусра" террорчилик гуруҳи билан алоқадор бўлган Суриядаги ўзбек жангарилари гуруҳини санциялар рўйхатига киритди.
"Катибат ал Имом Бухорий " — Суриядаги йирик ўзбек жангарилар ташкилоти. Гуруҳ давлат департаменти томонидан халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган бошқа гуруҳлар, хусусан "Ал Қоида"Суриядаги бўлинмаси "Жабҳат ан Нусра" тарафида Сурия шимоли-ғарбидаги жангларда қатнашади", — дейилади АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси хабарида.
Аввалроқ гуруҳ катта ёшли жангарилар ва болаларнинг қурол билан машғулот ўтказишаётгани тасвирланган видеолавҳаларни интернет орқали намойиш қилганди.