Ўзбекистонда балиқчиликка ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этилади

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишРыбацкий улов на рыболовной базе
Рыбацкий улов на рыболовной базе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор балиқчиликни ривожлантириш учун "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Отлов рыбы в рыбном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Бухорода балиқчилик соҳасини ривожлантиришга кўрсатма берди

Ўзбекистон президентининг қарорига кўра, ЭИЗ Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида ташкил этилади.

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗнинг асосий вазифалари ишлаб чиқариш, сунъий сув ҳавзаларини балиқлантиришни янада ривожлантириш ва балиқчилик хўжаликларини таъминлаш учун балиқнинг янги ва синалган турларини иқлимлаштириш орқали наслли балиқ чавоқларини яратиш ҳамда наслдор балиқ личинкалари етиштирувчи замонавий инкубацион цех фаолиятини ташкил этиш, балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд балиқ чавоқларини етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш этиб белгиланди.

Биринчи навбатда аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, кейинчалик қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплексларни ташкил этиш ҳам ЭИЗнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 ноябрга қадар ер ва сув ҳавзаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланаётган табиий ва сунъий сув ҳавзаларини хатловдан ўтказилади ҳамда уларни товар балиқлар ва балиқ чавоқларини етиштиришга жалб қилиш чоралари кўрилади.

Отлов рыбы в рыбном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Айдаркўлда балиқчилик учун 2 минг гектар майдон ажратилади

ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади. Унинг ҳудудидаги корхоналарга киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ имтиёзлар татбиқ этилади.

Мисол учун, агар инвестор 300 мингдан 3 миллион долларгача сармоя киритса уч йилга, 3 миллиондан 5 миллион долларгача сармоя киритса 5 йилга, 5 миллиондан 10 миллион долларгача сармоя киритса 7 йилга ва 10 миллион доллардан ортиқ киритса 10 йил муддатга имтиёзларга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йили 85 минг тонна балиқ етиштирилди. Мамлакатда 3600 дан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолият кўрсатади, балиқ етиштириладиган ҳавзаларнинг умумий майдони 595 минг гектардан ортиқроқни ташкил этади.

Шу билан бирга, ўзбекистонликларнинг балиқ истеъмол қилиш даражаси жуда паст. Масалан, Европа мамлакатларида бир киши йилига ўртача 35-40 килограмм балиқ истеъмол қилса, Ўзбекистонда бу рақам 4 килограммдан ошмайди.

Янгиликлар лентаси
0