Мирзиёев Бухорода балиқчилик соҳасини ривожлантиришга кўрсатма берди

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишОтлов рыбы в рыбном хозяйстве
Отлов рыбы в рыбном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу соҳа учун қўшимча юз миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. Балиқчилик соҳасининг ривож топиши саломатликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда гўшт нархини арзонлаштиришга имкон бериши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Бухорода табиий кўллар кўплиги, уларда балиқ етиштиришни янада кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади, деб хабар берди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Промысел салаки - Sputnik Ўзбекистон
Россия делегацияси Ўзбекистонда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади
"Бухоро туманидаги "Бухоробалиқсаноат" масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишган президент Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди", — дейилади хабарда.

"Бухоробалиқсаноат" томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу халқимиз рационини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга гўшт нархини арзонлаштириш имконини беради", — дебтаъкидлаган давлат раҳбари.

Таъкидланишича, қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида  "Бухоробалиқсаноат" корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилади.

 

Янгиликлар лентаси
0