ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси аъзолари ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари вакиллари томонидан балиқчилик ва сувга боғлиқ маҳсулотлар етиштириш соҳаларида истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинади.
Россия делегациясига қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громико бошчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрида Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев бошчилигидаги делегация келганди.