ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Хитой Wanbang компанияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалик лойиҳаларига 500 миллион доллар инвестиция киритади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Буни амалга ошириш мақсадида шу кунларда Хитой делегацияси республикага ташрифи давомида битим тузилди. Ушбу ҳужжат Қишлоқ ва сув хўжалиги ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси томонидан имзоланди.
Келишивларда 15 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Лойиҳалар қуйидаги йўналишлардан иборат: қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ўраш, шунингдек тайёр маҳсулотларни экспорт, импорт ва реэкспорт қилиш.
Томонлар Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилинган иқтисодий эркин зоналарида 10 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларни қайта ишлаш ва логистик марказларини иш фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Хитойга 100 минг тонна мош етказиб бериш режалаштирилган.
Компания вакиллари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятига ташриф буюришди ва республика билан истиқболли шерикчилик алоқаларни ривожлантириш истагини билдиришди.
Wanbang компанияси ҳозирги вақтда дунёнинг 50 та давлатлари билан ҳамкорлик қилади ва Хитой умумий озиқ-овқат бозорининг 37 фоизни эгаллайди.