Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишУборка урожая
Уборка урожая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Венгрия ва Ўзбекистон 2018 йил февралда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилиши ўтказишга келишиб олинди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлигида Венгрия элчиси Петер Санто билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.

Абдулазиз Камилов встретился с  Министром внешних экономических связей и иностранных дел Венгрии Петером Сийарто - Sputnik Ўзбекистон
Венгрия ўзбекистонлик талабалар учун йилига 30 та стипендия ажратишни режалаштирмоқда

Вакиллар бугунги кунда савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумаладан, томонлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва машинасозлик бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Венгрия ва Ўзбекистон 2018 йил февралда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Ўзбекистонда Венгрия элчихонаси июн ойида очилган. Июл ойи ўзида Венгрия Ўзбекистонга туризм соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф қилганди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Европа мамлакатлари сайёҳлари учун махсус сайёҳлик турлари ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0