ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга бўлиб ўтаётган расмий ташрифи давомида "Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой " темир йўли қурилиши масаласи ҳам муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
“Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари ушбу йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли лойиҳасининг муҳокамасига киришишади. Биз аллақачон биргаликда яратилаётган қўшма корхоналарни кўраяпмиз”, — деди Жээнбеков.
Қирғизистон раҳбари айтишига қарганда, ушбу траспорт коридорини ишга тушириш икки мамлакатнинг умумий транспорт салоҳиятни кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Жээнбеков Ўзбекистон шаҳарларини Ўш, Жалол-Обод ва Баткен вилоятлари орасида доимий йўловчилар ташиш маршрутларини тиклаш кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ва Марказий Осиё мамлкатларини боғлаб турувчи темирйўл лойиҳаси 20 йилдан бери муҳокама қилиб келинмоқда. Темир йўли Хитойдан бошланиб, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистондан ўтиб Эрондан ва Туркия денгиз портларига чиқиши режалаштирилган.
Ушбу темир йўли қурилишида айни дамда икки асосий муаммо бор: бу темир йўл кенглги ҳақида келишиб олиш (чунки Хитойда тор изли темир йўл стандарти) ва Қирғизистоннинг мураккаб рельефли тоғли ҳудудларида темир йўл қуриш қимматлиги масаласи.
Хитойдан ва Туркия денгиз портларигача бўлган ҳудудларни бирлаштирувчи ушбу темир йўл – қадимги Буюк Ипак йўлининг замонавий қайта туғилиши бўлиши мумкин. Ушбу улкан лойиҳа барча туташ мамлакатлар учун янги бозорларга чиқишда улкан имкониятлар яратиши муқаррар.