ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши тўғрисида ҳукуматлараро битим 2018 йилнинг ёзида имзоланади. Бу ҳақда президент қарорида баён этилган.
Хитойни Марказий Осиё республикалари билан боғлайдиган темир йўл линиясини қуриш лойиҳаси деярли 20 йил давомида муҳокама қилинмоқда.
Маршрутнинг бир нечта вариантлари кўриб чиқилган, шу жумладан, Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга кейинчалик Туркманистон ва Эронга ва турк денгиз портларига чириш имконияти кўриб чиқилганди.
Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва 2018-2022 йилларда юк ташишнинг ташқи савдо йўлларини диверсификация қилиш бўйича комплекс дастури тасдиқланган.
Мазкур дастурга "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўлини қуриш бўйича ҳукуматлараро битимни тайёрлаш ва қабул қилиш тадбири киритилган. Жумладан, 2018 йил биринчи чоракда Тошкентда уч томонлама ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш, шунингдек биринчи ярим йил якунига қадар ҳукуматлараро битим тайёрлаш ва қабул қилиш режалаштирилган.
Шу йил сентябр ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекга амалга оширган ташриф чоғида президент бўлган Алмазбек Атамбаев билан ўтказилган учрашувда темир йўл қурилишини тезлаштириш масаласини муҳокама қилишган.