ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017 йил 30 октябрь куни Озарбайжонга ташриф буюради, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Ташриф дастурига кўра "Баку-Тбилиси-Карс" темир йўл йўналишини очилиш маросимида иштирок этиш кутилмоқда.
Илгарироқ Боку-Тбилиси-Карс темир йўл йўналиши 2017 йилнинг октябр ойида очилади, деб хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, БТК темир йўли Озарбайжон-Грузин-Туркия ўртасидаги давлатлараро келишув асосида қурилди. Экспертлар прогнозига мувофиқ, БТК коридори бўйича юк ташуви ҳажми йилига 17 миллион тоннани ташкил қилади. Дастлабки босқичда ушбу кўрсаткич йилига 1 миллион йўловчи ва 6,5 миллион тонна юкни ташкил этиши айтилмоқда.