ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғи Бокудан келтирилган янги жониворлар билан тўлдирилди, деб хабар қилди ҳайвонот боғи матбуот-хизмати.

Бурый медведь
© Пресс-служба Ташкентского зоопарка
Хабарда таъкидланишича, Тошкент ҳайвонот боғи ўнлаб султон товуқлари, бир жуфт қўнғир айиқлар ва жайра билан тўлдирилган. Жониворлар авиапарвозни чидам билан ўтказишгани айтилмоқда.

Лебедь-шипун
© Пресс-служба Ташкентского зоопарка
Жониворлар айни вақтда янги шароитга мослаштирилмоқда, дейилган хабарда.
