Айдаркўлда балиқчилик учун 2 минг гектар майдон ажратилади

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишОтлов рыбы в рыбном хозяйстве
Отлов рыбы в рыбном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистонда 200 дан ортиқ балиқчилик фермалари фаолият юритмоқда, 2017 йилнинг бошидан бошлаб етиштирилган балиқ миқдори 4 минг тоннадан ошди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон раҳбарияти янги балиқчилик хўжалигини ривожланитириш учун табиий сув ҳавзаларидан 1218 гектар ва сунъий сув ҳавзаларида 231 гектар майдон ажратади, деб хабар қилмоқда “Ипотека банк” матбуот хизмати.

Орол денгизи - Sputnik Ўзбекистон
Орол денгизида 210 тонна балиқ нобуд бўлди

Соҳани ривожлантириш учун “Ипотека банк” томонидан 2,3 миллиард сўм миқдорда маблағ  ажратилади.  

Айни дамда республикада 200 дан ортиқ балиқчилик корхоналари фаолият юритмоқда. Ўтган йилда 7,5 минг тонна балик етиштирилган бўлса, 2017 йилнинг бошидан бошлаб ушбу крсатгич 4 минг тоннадан ошди. Йил охирига қадар 8 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган.

Ипотека банк хабарига кўра, Навойи вилоятида балиқчиликни ривожлантириш ва парҳез маҳсулотни хорижга экспорт қилиш мақсадида Айдар-Арнасой кўллар тизимининг балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Навоий вилоятидаги 30 балиқчилик хўжаликларига тендер асосида кўл ҳудудидан 2 минг гектар майдон ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0