Алламжонов барчадан масалага бир томонлама ёндашмасликни сўради

© Страница Комила Алламжонова в FacebookПресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов
Пресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов президент вилоятларга ташрифлари билан боғлиқ бўлган турли саволлар, айрим ҳолатларда турли танқидий мақолаларга изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов куни кеча Facebook саҳифасида жонли эфир орқали президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга ташрифидан сўнг интернетда эълон қилинган айрим танқидий маълумот ва хабарларга муносабат билдирди.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди. - Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг Жиззахга ташрифи: пахта экспорти, боғча ва мактабларда камералар ўрнатилиши

Аввалроқ баъзи вилоятларда автомобиль йўллари президент ташрифи арафасида асфальт қилинганлиги, президент ташрифи арафасида йўллар бўйида қурилган иссиқхоналар, давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи якунига етгач, бу иссиқхоналар ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, президентнинг Жиззах вилоятидаги "Зарбдор Текстил" корхонасига ташриф буюрган вақтида ҳақиқий ишчилар эмас, балки яқин-атрофдаги коллеж ўқувчи қизлар худди ишлаётгандек бўлиб ўтиргани, корхона аслида ҳали иш бошлашга тайёр эмаслиги ҳақида кўплаб материаллар пайдо бўлганди.

Президент матбуот котиби Комил Алламжонов "бу маълумотлардан хабардор" эканига алоҳида урғу берди барчага уларнинг фуқаролик позицияси учун миннатдорлик билдирди.

"Авваламбор президентимиз фаолиятларига бефарқ эмаслигингиз ва фуқаролик позициянгиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сўнгги пайтларда президентимиз вилоятларга ташрифлари билан боғлиқ бўлган турли саволлар, айрим ҳолатларда турли танқидий мақолалар менинг саҳифамга кўплаб келиб тушмоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу масалаларга ойдинлик киритмоқчиман", — деб бошлайди Комил Алламжонов.

Алламжонов вилоятларга президент ташрифи арафасида йўллар асфальт қилиниши тўғрисидаги маълумотларга батафсил изоҳ берди.

"Йўллар қурилиши ва ушбу йўлларни топширилиши масаласи бўйича улар томонидан топшириқ берилмаган. Ўз ўрнида бу йўллар фақатгина аҳамият берсангиз, олис-олис туманларга бораётган чоғида мажбуран энг ёмон аҳволдаги, ўнқир-чўнқир ерларни шунчаки косметик таъмирлаш, вақтинчалик чора деб билишингизни илтимос қилардик.

Новый пресс-секретарь Шавката Мирзиёева - Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби этиб тайинланди

Чунки агарда президентимиз ташрифлари жараёнида шу автомобил қатнов йўллари келишларига тайёрланиши керак бўлган бўлса, агарда келган пайтларда ушбу йўлларни кўрмоқчи бўлган бўлсалар-у, бу режага киритилган бўлса, албатта ушбу йўллар белгиланган тартиб ва белгиланган стандарт ва талаблар асосида таъмирланиши, барпо қилиниши ташкиллаштирилади. Албатта президентимиз бу йўлга келиб ўз муносабатлари, фикрлари ва ўзларини кўрсатмаларини ва тегишли таклифларини берадилар. Илтимос қилардикки, ҳозирда ўнқир-чўнқир йўлларни вақтинчалик қилинаётган чораларни тўғри қабул қилган ҳолда, кўпроқ эътиборни, шу йўлдан ўтгандан сўнг, борган манзиллар ва у ерда барпо этилган — халқ учун турли объектлар, бинолар, уйлар ва корхоналарни йўқдан бор бўлганлигига эътибор қаратсак, менимча, нур устига аъло нур бўларди", — деди Комил Алламжонов.

Алламжонов йўл бўйида қурилган иссиқхоналар масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, президент бориб кўрган иссиқхоналарни "бир кунда, биргина ташриф учун барпо этиш мумкин эмас". Шу сабабли у буни кўпроқ "бўрттирилган материал" дея баҳолади.

Шавкат Мирзиёев осмотрел многоквартирные дома,  строящиеся на улице Мустакиллик в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди

"Менинг шахсий фикримча, бу кўпроқ бўрттирилган бир материал. Нимага? Президентимиз борган ҳар бир объектда, биз кўрган иссиқхоналар — бу ҳақиқатда ишлаётган иссиқхоналар. Уни бир кунда ёки бўлмаса биргина ташриф жараёни учун бирданига барпо этиш мумкин эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Менинг тушунишим бўйича, президентимиз юрган йўллар ёқасида қурилган иссиқхоналар назарда тутилган. Агар бу иссиқхоналар президентимиз кетганларидан кейин агарда йўқ бўлиб қолган бўлса, бузиб ташланган бўлса ёки уларнинг вақтинчалик эканини исботловчи бирор бир далил бўлса, биз фуқароларимиздан жуда ҳам илтимос қилиб қолардик. Бу нотўғри, бундай бўлиши керак эмас. Ушбу иссиқхоналар ҳозирда йўқ бўлса, бунга тегишли мутасадди раҳбарларга нисбатан чора кўрилади. Лекин президентимиз ташрифлари чоғида ушбу иссиқхона қурилган бўлса, демак, озгина пойлаш керак — бирор экинлар экилган бўлса, тез кунларда улар кўкариб, пайдо бўлиб, ушбу маҳсулотлар униб чиқиши мумкин", — деди Алламжонов.

Кейинги масала — Жиззах вилоятига бўлган сафар жараёнида бир тикув цехига бўлган ташриф билан боғлиқ: "У ерда ишлаётган қизлар коллеж ўқувчилари, аслида бу кўзбўямачилик бўлди, булар ишчилар эмас", — деган фикрлар пайдо бўлди.

Шавкат Мирзиёев прибыл в Джизак - Sputnik Ўзбекистон
Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш - Мирзиёев
"Бу масалага ҳам эътиборингизни қаратиб шуни айтмоқчиманки, бундан бизнинг хабаримиз бор. Аҳамият берган бўлсангиз, бу тикув цехи 10 ой давомида йўқ жойдан пайдо бўлган. Ҳозирча бу цех ҳали 100 фоиз қувват билан иш бошлагани йўқ. Энди таъмирлаш, 100 фоиз қувват билан ишлашни ташкил қилиш жараёни кетмоқда. Корхона раҳбарлари ушбу цех атрофидаги маҳаллада истиқомат қилувчи вақтинча ишсиз аёлларга, корхонага яқин жойлашган коллежлардан ихтиёрий равишда, талабгор қизларни иш ўргатиш ва келажакда, коллежни битирганларидан кейин уларни ишчи сифатида қабул қилишни режалаштирган. Ҳозир эса фақат тайёргарлик жараёни кетяпти. Кези келганда айтиб ўтмоқчиман — йиллар давомида тўпланган муаммолар бир кунда, бир ойда, бир ҳафтада, ҳал бўлмайди. Албатта, бунинг учун вақт керак. Ушбу масалани тўғри тушунган ҳолда, фақатгина масалага бир томондан эмас, чуқурроқ қараб баҳо беришингизни, муносабат билдиришингизни ва юртбошимиз бугун олиб бораётган ишларида уларга елкадош, кўмакдош бўлишингизни илтимос қиламиз ва шунга чақирамиз", — деб якун ясади изоҳларга президент матбуот котиби.

Янгиликлар лентаси
0