Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев осмотрел многоквартирные дома, строящиеся на улице Мустакиллик в Джизаке
Шавкат Мирзиёев осмотрел многоквартирные дома,  строящиеся на улице Мустакиллик в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари зарур қурилиш материалларини вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш, бу борадаги тажриба ва технологияга эга заводларни жалб этиб, шундай корхоналар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи доирасида Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди.

Бу ерда 10 та 7 қаватли уй барпо этилмоқда. Жорий йил Мустақиллик байрами кунлари уларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 420 та оила янги уйли бўлади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шароф Рашидов тумани Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли, “Тоқчилик” қишлоқ фуқаролар йиғинида арзон уй-жойлар қуриш, Ислом Каримов кўчаси бўйича замонавий инфратузилма объектлари барпо этиш, Тошкент ва Алишер Навоий кўчалари кесишган ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа лойиҳалар режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Президент Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда

Давлат раҳбари бу ишларга зарур қурилиш материалларини вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш, бу борадаги тажриба ва технологияга эга заводларни жалб этиб, шундай корхоналар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

Президент шунингдек Дўстлик туманидаги Манас қишлоғига келди. “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Мирзиёев терини қайта ишлаш, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат кластери барпо этиш, туя сути билан даволайдиган клиника ташкил қилиш борасидаги таклифларга алоҳида эътибор қаратди.

Аҳолининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича консалтинг хизмати кўрсатиш, молиялаштириш базасини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0