Ўзбекистон мутахассислари Гарвардда малака оширишади

Oбуна бўлиш
Гарвард университети мутахассислари Ўзбекистон институтлари учун илмий алмашув бўйича дастур ишлаб чиқишга тайёр.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутахассислари АҚШнинг Гарвард, Тафтс каби етакчи ОТМларида малака оширишади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлиги факт ва рақамларда

Ушбу ҳақидаги келишувларга СМТИ директори Владимир Норовнинг АҚШга уюштирилган ташрифи давомида эришилди.

Гарвард университетининг Россия ва Евроосиё изланишлар марказида бўлиб ўтган давра суҳбати давомида таълим ва мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон ва АҚШ таҳлилий марказлари орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кун тартибининг асосий масалаларидан бирига айланди.

“СМТИ мутахассислари Гарвардда малака оширишлари ҳамда Гарвард университети вакиллари Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун, жумладан видеоконференциялар орқали, мастер-класслар ўтказишлари ҳақида келишиб олинди. Ундан ташқари Гарвард талабалари учун Ўзбекистонга танишув сафарлари уюштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди”, — дейилган СМТИ хабарида.

Ўзбекистон делегацияси Гарвардда Жон Кеннеди номли бошқарув мактаби профессори Кристофер Смарт билан ҳам учрашди. Профессор илмий тажриба  алмашув бўйича махсус дастур ишлаб чиқишни ваъда берди.

АҚШ Ўзбекистон билан инсон саломатлигини яхшилаш бўйича тажриба алмашмоқда

Владимир Норов, шунингдек, Тафтс университетининг Ҳуқуқ ва дипломатия мактаби декани адмирал Жеймс Ставридис билан ҳам учрашди. Маълумот учун, адмирал Ставридис олдин НАТОнинг  Европадаги бўлинмаларини бошқарган. Ставридис тадқиқотлар марказлари орасида ҳамкорлик дастури ишлаб чиқишни ваъда берди. Ушбу дастур Ўзбекистон олий таълим тизимидаги мутахассисларни Флетчер Мактабида малака оширишини кўзда тутган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Гарвард университети дунёнинг энг машҳур ва эски ОТМлариндан биридир. Гарвард битурувчиларидан 75 нафари Нобель мукофоти лауреати бўлган, 8 таси АҚШ президенти бўлган. Улар орасида Франклин Рульвельт, Жон Кеннеди, Жорж Буш (кичик) ва Барак Обамалар бор.

Флетчер дипломатия маркази 1933 йилда ташкил қилинган бўлиб, АҚШда халқаро муносабатлар бўйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган биринчи олийгоҳдир. Ушбу мактабнинг магистрлар курси дунёда дипломатлар тайёрловчи етакчи олийгоҳ сифатида тан олинган.

Янгиликлар лентаси
0