АҚШ Ўзбекистон билан инсон саломатлигини яхшилаш бўйича тажриба алмашмоқда

Oбуна бўлиш
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар" мавзусида уч кунлик халқаро семинар ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. ЮСАИД Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларини бошқариш бўйича халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлади, деб хабар қилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Национальный Банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тиклайди
2017 йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар" мавзусида уч кунлик халқаро семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарнинг асосий мақсади инсон ва экотизим саломатлигини яхшилаш учун илғор тажриба ва технологиялар билан алмашишдан иборат бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан элчи Памела Спратлен "Давлатлар минтақа олдида турган экологик муаммоларни англаган ҳолда, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали, самарадорликни ошириш ҳамда сувдан фойдаланишни қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим", дея таъкилади.

ЮСАИДнинг АҚШ олимлари ва маҳаллий мутахассислар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган "Тадқиқотни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик" (PEER) деб номланган грант дастури доирасида 15 мамлакатдан келган 50 дан ортиқ олим, тадқиқотчи ва эксперт Тошкентда йиғилди.

Маргинал сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси соғлигини яхшилаш ва даромадларининг ўсишига олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0