Ўзбекистонда ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш амалиёти бошланди

© Фото:Министерство здравоохранения УзбекистанаВрачи-гематологи в Узбекистане
Врачи-гематологи в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш, асосан, оққон касалига чалинган беморларни даволаш учун керак бўлади.

 

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистон Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида ноёб амалиётга қўл урилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқ сақлаш вазирлгии ахборот хизмати.

Институт олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши бўлган ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ушбу амалиётни муваффақиятли йўлга қўйди. 2017 йилда институтда беш нафар оғир қон касаллиги билан хасталанган беморга шу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар соғлом ҳаётга қайтмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, олдин ушбу амалиётни бажариш учун фуқаролар чет давлатларга бориб, 40 мингдан 150-200 минг АҚШ долларигача бўлган нархларда ана шундай жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлаётган эди. Бундан буён ушбу мураккаб ва ноёб операциялар Ўзбекистонда ҳам амалга оширилади.

В операционном блоке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш операцияларига рухсат берилди

Ўзак ҳужайра трансплантациясини амалга ошириш учун энг аввало юқори технологияли диагностика-таҳлил лаборатория усуллари ва юқори сезгирликка эга реагентлар керак. Чунки касалликни аниқлаш учун хромосома ва ген даражасида таҳлиллар ўтказилиши зарур.

Ҳозирги кунда институтда янги технологияларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида гемопоэтик ўзак ҳужайраларини даволаш маркази ташкил этилган. Янгича даволаш услубини чуқур ўзлаштириш мақсадида Туркия, Германия, Россия, Чехия, АҚШ каби мамлакатларда 35 нафарга яқин мутахассислар, жумладан, гематолог врачлар, лаборантлар ва ҳамширалар малака ошириб келишган.

Жаҳон тиббиётида ўзак ҳужайрани кўчириб ўтказишнинг иккита тури кенг қўлланилади. Биринчиси беморнинг ўзидан соғлом ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш. Бу амалиёт лимфома ва миелома касалликларида қўлланилади.

Иккинчи услуб эса — ўткир лейкоз (оққон) касаллигида қўлланилади. Бунда беморнинг асосий ўзак ҳужайраси ҳам касалланган бўлади ва бундай вазиятда донор кўмагига эҳтиёж туғилади. Ўзак ҳужайра трансплантациясида бемор учун, энг аввало, унинг туғишган ака-ука, опа-сингиллари асосий донор бўла олади.

В Узбекистане впервые проведена трансплантация печени - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк марта жигар бўлагини кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди

Шунингдек, ўтган йилдан эътиборан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинаётган бўлса, яқинда ушбу марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта жигарни кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан сўнг Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш соҳаси, қаттиқ танқид остига олинган эди. Хусусан, президент мураккаб операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистонлик беморлар Россия, Исроил, Ҳиндистон каби мамлакатларга бориб минглаб доллар харажат қилишга мажбур бўлаётгани таъкидланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0