"Ўзстандарт" қатор сут ва гўшт маҳсулотларини талабга номувофиқ деб топди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишМолочные продукты
Молочные продукты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек Тошкент шаҳрининг бозорларида сотилаётган болалар ўйинчоқларининг хариди натижаларига кўра 5 турдаги болалар ўйинчоқлари ташқи кўриниши ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. "Ўзстандарт" агентлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти савдо расталарида сотилаётган 18 турдаги сут ва гўшт маҳсулотларини меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топди. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг "Ўзстандарт: ислоҳотларнинг янги босқичи, интеграция ва муаммолар таҳлили" мавзусидаги сессиясида маълум қилинди.

Лабораторияда микроскоп устида олиб борилаётган иш - Sputnik Ўзбекистон
Сифатга тўлиқ жавоб берасиз: Мирзиёев стандартлаштириш тизимини ислоҳ қилди

Билдирилишича, "Ўзстандарт" агентлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг савдо расталарида сотилаётган 56 турдаги (сут ва сут маҳсулотлари, колбаса маҳсулотлари, ичимлик суви, болалар озуқаси, какао ва шарбат) маҳсулотнинг назорат хариди амалга оширилди ва ушбу маҳсулотлар синов лабораторияларида синовдан ўтказилди.

Синов натижаларига кўра 18 турдаги сут ва гўшт маҳсулотлари меъёрий ҳужжат талабларига сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича номувофиқлиги аниқланди.

Ўтказилган синовлар натижасида “Хасанмолпром”ХФ томонидан ишлаб чиқарилган “Гармония”30% қаймоғи, “Иззат” ХК томонидан ишлаб чиқарилган 2,5% “Творог” маҳсулоти, “GOOD FOOD ORGANIC” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қуюлтирилган сут маҳсулоти, “Тонг сутлари” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “25% Сметана” ва “35% Қаймоқ” маҳсулотлари, “Хамидахон баркали Тайёрлов” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 2,5% йогурт ва 20% сметана маҳсулотлари, “Believe Milk Food” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Шафтоли” мазали йогурт, “Молочный край” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “30% қаймоқ”, “15% Сметана” маҳсулотлари, “Angren meat-milk” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Бест” сметанаси томонидан ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари физик-кимё кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди.

Номувофиқликлар "Козимжон Омад" ва "Покиза Ният" МЧЖлари томонидан ишлаб чиқарилаётган колбаса маҳсулотларида ҳам аниқланди.

Сут маҳсулотларида аниқланган номувофиқликлар асосан маҳсулотларнинг ташқи кўриниши, ҳиди, мазаси, таркибидаги ёғ миқдорининг белгиланган талабда эмаслиги бўйича, колбаса маҳсулотлари эса таркибидаги крахмал моддаларнинг белгиланган талаблардан юқори эканлиги бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди.

базар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент бозорларида ракни келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилмоқда - Ўзстандарт

Шунингдек Тошкент шаҳрининг бозорларида сотилаётган болалар ўйинчоқларининг хариди натижаларига кўра 5 турдаги болалар ўйинчоқлари ташқи кўриниши ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди.

Ўйинчоқ маҳсулотларидан болалар шақилдоғи, болалар чийилдоқ коптоги, қўғирчоқлар тўплами, қурол-аслаҳа тўплами, ёниб турувчи типратикон ўйинчоқларида бурама ва ёриқлари борлиги бўйича меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт санитария бирлашмаси, санитария-эпидемиология станциясининг синов натижаларига кўра юқоридаги ўйинчоқларда формальдегид моддасининг миқдори меҳёрий ҳужжат кўрсаткичидан ўн баравар юқорилиги аниқланди.

"Ўзстандарт" агентлиги мамлакатда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш борасида фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0